Осиё Чемпионлар лигаси. Бугун "Локомотив" ўйнайди

Осиё Чемпионлар лигасининг 5-тур ўйинлари давом этади. Бугун Ғарб минтақасининг қолган иккита гуруҳида ўйинлар ўтказилса, Шарқдаги баҳслар ҳам бошланади.

Н гуруҳи пешқадами “Улсан” жамоаси ўзида “Сидней”ни қабул қилади, мазкур ўйиндаги ғалаба корейсларни плей-оффга олиб чиқади. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг жамоаси “Шанхай СИПГ” сафарда “Кавасаки” билан ўйнайди.

“Урава Ред” клуби “Бурирам” меҳмони бўлса, “Пекин Гуан” ўзида “Чонбук Моторс”ни қабул қилади.

Тунга яқин Ғарб минтақасидаги ўйинлар бошланади. А гуруҳи пешқадами “Зоб Аҳан” “Ал Завра” майдонига сафар қилади. Мазкур баҳсда қўлга киритилган очко форсларга кейинги босқич эшикларини очади. “Ан Насср” эса ўзида “Ал Васл” билан куч синашади.

Ўзбекистонлик мухлисларнинг бор диққат-эътибори “Ал Ваҳда” – “Локомотив” ўйинига қаратилади. “Темирйўлчилар” учун бу ўйин сўнгги умид бўлиб турибди.

Вакилларимиз дастлабки турда “Ваҳда” устидан ғалабага эришгандилар, шундай кейин ҳали бирорта ўйинда уч очко қўлга киритилгани йўқ. Агар бугун “Локо” мағлуб бўладиган бўлса, у ҳолда амирликлар муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйишади.

Гуруҳнинг иккинчи ўйини “Ар Райян” ва “Ал Иттиҳод” жамоалари ўртасида кечади.

очл

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

Локомотив Осиё Чемпионлар лигаси Шанхай СИПГ
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Локомотив" – "Ал Иттиҳод" 1:1. Шарҳ, статистика ва видео!
19:52
"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги навбатдаги рақиби – "Ал Аҳли"
14:16
“Персеполис” билан ўйинга тайёргарлик якунланди
07:28
Шота Арвеладзе: "Ас Садд" сафида кўплаб юлдузлар бор, аммо бизда ҳам қобилиятли футболчилар кўп
20:14