Жалолиддин Машарипов: Мухлисларнинг қўллаши бизга қўшимча иштиёқ беради

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси "Персеполис" билан ўйиндан кейин баҳс ҳақида фикрларини билдирди.

- Биз доим Чемпионлар Лигасида бошқача иштиёқ билан тушамиз. Ўйинга бўлган муносабат ҳам анча ўзгаради. Футболчиларга бу турнирда ўйнаш чемпионатда иштирок этишдан кўра осонроқ бўлиб қолган. Чунки бу мусобақада биз тўлиқ эътибор ва жиддий ёндошув билан майдонга тушамиз. Биринчи бўлим ҳужумларимиз яхши ўхшамади. Бунга об-ҳаво ва кам келган мухлислар сабабчи бўлди. Қачонки бизни қўллаб-қувватлаш учун минглаб ишқибозлар келишса, шунда жамоамиз ўйини ҳам анча енгиллашади.

Мухлислар бизни майдонда илҳомлантириб туради. Уларнинг кўмаги бизга руҳан қўшимча куч ва иштиёқ беради. "Пахтакор" исталган пайт ўзини кўрсата оладиган жамоа. Буни жамоамизни аввалдан биладиган зукко мухлислар билишади. Саудия Арабистонидаги ўйин биз учун финалга тенг бўлади. Жамоа олдига гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган ва биз керакли очкони қўлга киритиш учун сафарга борамиз. Тўғри, Саудияда об-ҳаво иссиқ бўлади. Шунга мослаб тайёргарлик кўриш керак бўлади. Тўпни асосан ўзимизда сақлаган ҳолда иссиқни ҳам енгишга ҳаракат қиламиз.

Жалолиддин Машарипов Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ОЧЛ. 4-тур рамзий жамоасидан “Локомотив” футболчиси жой эгаллади
14:13
ОЧЛ. 1/8 босқич ўйинлари. Япония ва Хитой клублари иштирокида дербилар бўлиб ўтди
20:36
Шота Арвеладзе: Ўта муҳим ютуқни қўлга киритдик
03:58
"Локомотив" клуби "Ал Иттиҳод" билан учинчи марта куч синашади
21:01