“Ас Садд” плей-офф масаласини ҳал қилди, “Персеполис” эса гуруҳда қолиб кетди

Осиё Чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган “Ас Садд” – “Ал Аҳли” учрашуви ўз ниҳғоясига етди. “Жассим бин Ҳамад” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Али Ассадилла Акром Афифнинг узатмасини голга айлантириб қатарликларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Афиф жамоасининг иккинчи голини урди.

Бунга меҳмонлар 51-дақиқада Умар Ас Соманинг пенальтидан урган голи билан жавоб қайтаришди. Қолган вақтда жиддаликлар ҳарчанд уринишмасин ҳисобни ўзгартира олишмади.

“Садд” очколарини 10тага етказиб олди ва муддатидан аввал кейинги босқичга йўл олди. “Персеполис” эса гуруҳда қолиб кетадиган бўлди.

Айни дамда “Ал Аҳли”да олти очко бор улар иккинчи ўриндаги “Пахтакор”дан (8) икки очко ортдалар. Шу тариқа, иккинчи йўлланма масаласи Тошкентдаги ўйинда ҳал бўлади, ундаги дуранг ҳам “Пахтакор”ни плей-оффга олиб чиқади.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

ОЧЛ, 5-тур

“Ас Садд” (Қатар) – “Ал Аҳли” (Саудия Арабистони) 2:1 (2:0, 0:1)

6 май, 23:45, “Жассим бин ҳамад”

Голлар: 1:0 – 9 Ассадилла, 2:0 – 12 Афиф, 2:1 – 51, пенальти Ас Сома.

Ал Аҳли Жидда Ас-Садд Осиё Чемпионлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ал Аҳли" – "Пахтакор" 2:1. Мезбонларга ғалаба келтирган гол!
03:38
Шота Арвеладзе: Ғалабанинг аҳамияти жуда муҳим
07:14
"Локомотив" эртага оқ либосда ўйнайди
18:47
"Пахтакор" - "Ас Садд": Драган Чераннинг 42-дақиқада урган голи
19:41