Салоҳнинг боши чайқалган. У "Вулверхэмптон" клубига қарши ўйнай олиши мумкин

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг жароҳати борасида гапириб ўтди.

"Унинг боши чайқалган, шундай экан у шунчаки футбол ўйнаши мумкин эмас. Ҳаммаси шу.

У ўзини яхши ҳис қилмоқда, бироқ тиббий нуқтаи назарда етарлича эмас. У футбол ўйнашни жуда ҳам истамоқда, лекин бундай қилиши мумкин эмас", - дейди Клопп.

Германиялик мутахассис Салоҳнинг 12 май куни Англия чемпионати 38-тур доирасида "Вулверхэмптон" жамоасига қарши ўйинда майдонга тушиишига умид қилмоқда.

Салоҳ "Ньюкасл" клубига қарши кечган ўйинда жароҳат олиб майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этган эди. Мисрлик футболчи Фирмино каби ЕЧЛ "Барселона" клубига қарши жавоб ўйинини (илк ўйин - 0:3) ўтказиб юборади.

Ўқилган: 1337
Барселона Европа Чемпионлар лигаси Жароҳатлар Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича