Осиё Чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Персеполис" учрашуви ўз якуниг атеди. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли транслция қилиб бордик.

ОЧЛ, 5-тур

"Пахтакор" (Ўзбекистон) – "Персеполис" (Эрон) 1:0 (0:0, 1:0)
6 май, 18:00, "Пахтакор"

Гол: 1:0 - 86 Сергеев.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Драган Черан, Жавоҳир Сидиқов (Собит Синдаров, 25 (Акром Комилов, 89), Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 79).
Захира: Элдор Суюнов, Маҳмудҳожиев, Владимир Козак, Марко Симич.

"Персеполис": Али Ризо Бейронванд, Омид Алишоҳ (Марио Будимир, 63), Саид Жалол Ҳуссайни, Меҳди Шири, Муҳаммад Нодири, Суруш Рафейи (Маҳди Тўроби, 70), Аҳмад Нуроллоҳи, Камолиддин Камябиниа, Муҳсин Нодеҳи, Сиамак Неъмати, Али Алипур.
Захира: Бозидар Радошевич, Башар Ресан, Меҳди Шарифи, Адам Ҳемати, Али Таклими.

Огоҳлантириш: Машарипов (65).

***

90+4'. Ўйин якунланди. Ғалаба муборак!

90+4'. Сергеев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетганди, бироқ Бейронванд аниқ ўйнади

90+1'. Рақиблар кучли босим қилишмоқда

90'. Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди

90'. Машариповнинг жаримадан йўллаган зарбаси футболчимизга тегиб қолди

89'. "Пахтакор"да ўзгариш: Синдаров ўрнига Комилов тушди

88'. Сергеев жарима майдони ёнида хавфли жарима зарбаси ишлади

86'. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Сергееееееееееееееееееев! Чераннинг узатмасидан сўнг Игорь кучли харба билан Бейрованднинг устидан тўпни дарвозага жойлаб қўйди

85'. Рақиблар хавфли ҳужум ташкил қилишди, икки бор Алижонов тўпни бартараф этди

79'. "Пахтакор"да ўзгариш: Бикмаев  ўрнига Сергеев тушди

79'. Зарбаа! Алижонов узоқ масофадан зарба йўллади, бироқ тўп тўсин устидан ўтиб кетди

76'. Алижоновнинг хатосидан сўнг рақиблар қарши ҳужумга ўтиб кетишди, бироқ сўнгги зарба кучсиз чиқди

74'. Машариповнинг қанотдан узатган тўпини Черан боши билан дарвоза томон йўллади, зарба ноаниқ кетди

73'.  Рақиб футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

70'. "Персеполис"да ўзгариш: Суруш ўрнига Тораби тушди

67'. Машарипов рақиб жарима майдонига ёриб кирганди, бироқ ҳимоячилари алдаб ўта олмади

63'. "Персеполис"да ўзгариш: Алишоҳ ўрнига Будимир тушди

62'. ЗАРБААААААА! Машриповнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Бейронванд қайтариб қолди

62'. Хавфли вазият! Жарима зарбасидан кейин рақиб жарима майдони ичида футболчиларимиз икки бор зарба беришди, аммо уларнинг иккисини ҳам ҳимоячилар тўсиб қолишди

60'. Қарши ҳужумдан сўнг Черан узоқ масофадан ноаниқ зарба берди

54'. Машарипов ҳужумда тўпни йўқотгач рақиблар қарши ҳужумга ўтиб кетишди, ҳимоячилар сўнгги пасни қайтара олишди

49'. Зарбааа! Жаримадан узатилган тўпни Черан боши билан дарвоза томон йўллади, тўп устун ёнидан ўтиб кетди

48'. Таймни ҳамюртларимиз фаол бошлашди

46'. Иккинчи бўлим бошланди

***

45+3'. Биринчи бўлим тугади

45+1'. Жарима зарбасидан сўнг дарвозамиз олдида хавфли вазият юзага келди, бироқ Санжар икки вазиятда яхши ҳаракат қилди

45'. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди

44'. Тўп назорати форсларга ўтди

42'. Қуватооооов! Жаримадан узатилган тўпга Рофеи зарба берди, уни Санжар қийинчилик билан қайтариб юборди

40'. Неъмати узоқ масофадан кучли зарба йўллади, бироқ унга озгина аниқлик етишмади

37'. Рақиблар чуқур ҳимояланган ҳолда қарши ҳужумга қочишга ҳаракат қилишмоқда

33'. "Шерлар"нинг қарши ҳужуми хавфли тус олганди, аммо Чераннинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди

29'. Меҳмонлар бурчак зарбасини ижро этишди, жарима майдонига узатилган тўпга рақиб футболчиси боши билан ноаниқ зарба берди

25'. "Пахтакор"да мажбурий ўзгариш: Сидиқов ўрнига Синдаров тушди

22'. Сидиқов ўнг қанотда қўполлик билан тўхтатилди, унинг жароҳати жиддий кўринмоқда

19'. ЗАРБААААА! Сидиқов жарима майдони ичида кучли зарба йўллади, бироқ уни Бейронванд қайтариб юборди

17'. Жаримадан йўлланган зарбани ҳимоячилар қайтаришди, иккинчи темпдаги ҳужум ҳам рақибларнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди

16'. Собирхўжаев жарима майдонимиз ёнида қўполлик ишлатди

13'. ЗАРБААААААА! Машариповнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

12'. Машарипов чап қанотдан тезлик олганди, бироқ уни қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди

8'. Черан узоқ масофадан зарба йўллади, бироқ тўп ўта ноаниқ кетди

5'. Рақиблар бурчак зарбаси ишлаб олишди, ташлаб берилган тўпни Кримец қайтариб юборди

2'. Сидиқов ҳужумда тўпни олиб қўйди, бироқ Алижонов рақиб жарима майдонига ёриб кира олмади

1'. Ўйин бошланди

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

0'. Бугун "Пахтакор" клуби ОЧЛ 5-тури доирасида "Персеполис" билан баҳс юритади

*****

Игорь Сергеевнинг голини томоша қилинг: