Шота Арвеладзе: Ғалабанинг аҳамияти жуда муҳим

Осиё Чемпионлар Лигаси 5-турида “Персеполис” билан учрашув арафасида “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе ва жамоа сардори Егор Кримец матбуот анжуманида иштирок этишди.

Арвеладзе:
-Олдинда бизни жуда қийин ўйин кутмоқда. Агар гуруҳдаги вазиятга қарасак ҳам буни тушуниб олиш мумкин. “Персеполис” ҳозир тўплаган очкодан кўпроғига муносиб аммо бу футбол. Улар кучли ва жуда яхши шаклланган жамоа.

Рақиб доим бир хил ўйнайди. Эртага ҳам агрессив ва ҳужумкор ўйин кутяпман. “Персеполис”нинг сафарда ёмон ўйнаётганига қўшилмайман. Улар сафарда ёмон ўйнашмаяпти. Битта баҳсни нейтрал майдонда ўтказишди, футболда ким кўпроқ гол урса ўша жамоа ғолиб бўлади.

Бизда йўқотишлар бор. Жасур Яхшибоев жароҳат олган. Достонбек Ҳамдамовда эса сариқ карточкалари сони иккита бўлган.

Ғалабанинг аҳамияти жуда юқори. “Ливерпуль” каби яхши ўйнаб ютқазгандан кўра ёмон ўйнаб ютган яхши.

Кримец:
-  Эртанги ўйинда кўп нарса ҳал бўлади. Бизга фақат ғалаба керак, қолган барча натижа бизни қийин аҳволга солиб қўяди. Мухлислардан фаол бўлишларини сўраб қолардим. Теҳронда бизга қарши ўйинда стадионда ажойиб муҳит юзага келтиришганди. Энди рақиб ҳам буни ўзида ҳис қиладиган ҳолат етиб келди. Ишқибозларнинг бизга руҳий кўмак беришларига умид қиламан.

Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор Шота Арвеладзе
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ал Аҳли" – "Пахтакор" 2:1. Мезбонларга ғалаба келтирган гол!
03:38
Андрей Фёдоров: “Ал Ваҳда”ни табриклайман
08:22
"Пахтакор" - "Ас Садд": Драган Чераннинг 42-дақиқада урган голи
19:41
Андрей Фёдоров: Барчаси ўз қўлимизда
09:14