Осиё Чемпионлар лигаси. Бугун “Пахтакор” иштирокидаги баҳс билан 5-тур ўйинлари бошланади

Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг 5-тур ўйинларига старт берилади. Одатдагидек бугун иккита гуруҳда учрашувлар бўлиб ўтади.

Турни Тошкентда ўтадиган “Пахтакор” ва “Персеполис” жамоалари ўртасидаги учрашув очиб беради. Мазкур ўйиндаги ғалаба ҳар икки жамоа учун ҳам сув ва ҳаводек зарур.

Ўтган турдаги аламли мағлубиятдан сўнг “шерлар” ўзларини оғир аҳволга солиб қўйишди. Бироқ бугунги ўйиндаги ғалаба барчасини ювиб юбориши мумкин. “Пахтакор” Теҳронда кечган баҳсда ҳақли равишда дурангни расмийлаштирганди, энди ҳамюртларимиз ўз мухлислари олдида ўйнашади. Айни дамда D гуруҳидаги барча иштирокчиларда имконият бор ва кураш сўнгги онларгача давом этиши аниқ.

Гуруҳнинг иккинчи баҳсида “Ас Садд” ўз майдонида “Ал Аҳли”ни қабул қилади. Бу ўйиндаги ғалаба қатарликларни муддатидан аввал кейинги босқичга олиб чиқади.

Бугун шунингдек С гуруҳи вакиллари ҳам ўзаро баҳсга киришишади. “Истиқлол” ўзида “Ад Дуҳайл”ни қабул қилади. Бу форслар учун сўнгги имконият бўлади, агар қатарликлар ғалабани қўлга киритишса мезбонлар катта эҳтимол билан гуруҳда қолиб кетишади.

Гуруҳ пешқадами “Ал Ҳилол” ўзида “Ал Айн” билан баҳс юритади. Саудияликлар мазкур ўйинда кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйишлари мумкин бўлади. Амирликларнинг имконияти эса деярли нолга тенг бўлиб турибди.

ОЧЛ-2019, 5-тур
D гуруҳи

“Пахтакор” (Ўзбекистон) – “Персеполис” (Эрон)
6 май, 18:00, Тошкент

“Ас Садд” (Қатар) – “Ал Аҳли” (Саудия Арабистони)
6 май, 23:45

С гуруҳи

“Истиқлол” (Эрон) – “Ад Дуҳайл” (Қатар)
6 май, 21:00

“Ал Ҳилол” (Саудия Арабистони) – “Ал Айн” (БАА)
7 май, 00:00

Фото: t.me/Pakhtakor_FC

Ас-Садд Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор Персеполис
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Осиё Чемпионлар лигаси. Бугун "Пахтакор" ўйнайди
08:40
"Пахтакор" Жиддада аламли мағлубиятни қабул қилиб олди ва гуруҳда қолиб кетди
01:57
ОЧЛ. “Кашима Антлерс” уйда ютқазди, “Чонбук”дан ғалаба ва бошқа натижалар
19:42
“Локомотив” – “Ал Райян” учрашуви расмийлари маълум бўлди
00:39