
Англия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган "Арсенал" – "Брайтон" учрашуви ўз якунига етди. “Эмирейтс” стадионида бўлиб ўтган баҳсда дуранг натиж ақадй этилди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Пьер-Эмерик Обамеянг пенальтини аниқ бажариб лондонликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 61-дақиқада меҳмонлар ҳам 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантиришди.
Шу тариқа, "Арсенал" 67 очко билан бешинчи ўринда қолди ва ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-поғонага чиқиш имкониятларини жуда пасайтириб юборди. Бунинг учун сўнгги турда "Арсенал" ғалаба қозониши билан бирга "Тоттенхэм" клубининг йирик мағлубиятини кутиши лозим бўлади.
АПЛ, 37-тур
Арсенал – Брайтон 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 9, пенальти Обамеянг, 1:1 – 61, пенальти Мюррей.
Арсенал – Лено, Монреаль, Лихтштайнер (Колашинац, 77), Мустафи, Папастатопулос, Торрейра, Мхитарян (Гендузи, 77), Озил, Джака (Ивоби, 77), Ляказетт, Обамеянг.
Брайтон – Райан, Данк, Бернардо, Сальтор, Даффи, Гросс (Кайяль, 90), Стивенс, Марч, Биссума, Джаханбахш (Кнокерт, 46), Мюррей (Андоне, 78).
Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (14), Гросс (45), Джака (60), Данк (63), Лихтштайнер (64), Гендузи (83), Мустафи (84).