"Реал" голларга бой бўлган баҳсда "Вильярреал"ни енгди

Испания чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Реал" – "Вильярреал" учрашуви  ўз якунига етди. “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Мариано Диас мадридликларни олдинга олиб чиқди, бироқ бунга меҳмонлар дарҳол жавоб бера олишди. Жерар Морено мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Хесус Вальехо жамоасининг иккинчи голини урди.

Иккинчи бўлим дебютида Диас дублини нишонлаб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Ҳакам якунланиши арафасида Жауме Коста орадаги фарқни минимал кўринишга олиб келди.

Шу билан “Реал” очколарини 68тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринда бормоқда.

Ла Лига, 36-тур

Реал Мадрид – Вильярреал 3:2 (2:1, 1:1)

Голлар
: 1:0 – 2 Диас, 1:1 – 11 Морено, 2:1 – 40 Вальехо, 3:1 – 49 Диас, 3:2 – 90+4 Коста.

Реал Мадрид – Куртуа, Вальехо, Марсело, Варан, Карвахаль, Вальверде (Иско, 62), Каземиро, Браим Диас (Винисиус Жуниор, 74), Кроос, Васкес (Асенсио, 62), Диас.

Вильярреал – Фернандес, Марио Гаспар (Коста, 82), Кинтилья, Альваро Гонсалес, Фунес Мори, Чуквуэзе, Касорла, Педраса (Тригерос, 56), Иборра, Форнальс (Бакка, 72), Морено.

Огоҳлантиришлар: Фунес Мори (43), Альваро Гонсалес (84), Иборра (89).

Ўқилган: 2201
Вильярреал Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича