Англия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган "Челси" ҳамда "Уотфорд" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, лондонликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, Лофтус-Чик 48-дақиқада урган голидан кейин Давид Луиз ва Игуаинлар биттадан тўп киритиб, жамоанинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлаб беришди.

Бутун ўйин давомида "аристократлар" устунлик билан ҳаракат қилишди ва ҳақли ютуқни қўлга киритишди.

Мазкур ғалаба "Челси"ни 3-ўринга олиб чиқди.

Англия чемпионати, 37-тур
Челси – Уотфорд 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 48 Лофтус-Чик, 2:0 – 51 Давид Луиз, 3:0 – 75 Игуаин.
Челси – Аррисабалага, Кристенсен, Аспиликуэта, Алонсо, Давид Луиз (Кэйхилл, 89), Жоржиньо, Канте (Лофтус-Чик, 10), Педро, Ковачич, Азар, Игуаин (Жиру, 79).
Уотфорд – Фостер, Кэткарт, Мариаппа, Фемения, Холебас, Чалоба (Клеверли, 67), Дукуре, Перейра, Хьюз, Деулофеу (Саксесс, 83), Дини (Грэй, 83).
Огоҳлантиришлар: Дукуре (90).

***

Учрашуви статистикаси билан танишинг:

челси статистика

***

Игуаиннинг 75-дақиқада урган голини томоша қилинг: