Англия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган "Хаддерсфилд" – "Манчестер Юнайтед" учрашуви ўз якунига етди.

Учрашувнинг 8-дақиқасидаёқ Скотт МакТоминай рақиб жарима майдонида тўпни эгаллаб олди ва дарвоза томон кучли зарба берди, унинг зарбаси ҳимоячига тегиб дарвозадан жой олди.

Шундан сўнг меҳмонларда яна бир қатор қулай вазиятлар бўлди, бироқ улардан самара бўлмади. 60-дақиқада майдон эгалари мувозанатни тиклашди. Исаак Мбанзе дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва мўлжалдан адашмади.

Шу тариқа, “МЮ” 66 очко билан олтинчи ўринда бормоқда ва ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-ўрин учун курашдан чиқди.

АПЛ, 37-тур

Хаддерсфилд – Манчестер Юнайтед 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар
: 0:1 – 8 Мактоминай, 1:1 – 60 Мбенза.

Хаддерсфилд – Лессль, Конголо, Дурм (Смит, 46), Шиндлер, Леве, Муй, Бакуна, Притчард, Хогг, Мбенза (Диакаби, 90), Грант.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу, Линделеф (Диогу Далот, 83), Жонс, Янг, Погба, Матич (Эррера, 53), Мата, Мактомини, Санчес (Чонг, 54), Рэшфорд.

Огоҳлантиришлар: Жонс (33).

***

Мактоминайнинг голини томоша қилинг: