Ўзбекистон чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Андижон" – "Динамо" учрашуви ўз якунига етди. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляция қилиб бордик.

Соса Соlа Суперлига, 7-тур

"Андижон" – "Динамо" 2:2 (2:1, 0:1)
5 май, 17:25, Андижон

Голлар: 0:1 - 6 Абдураҳмонов, 1:1 - 16 Ҳўсинов, 2:1 - 45+2 Убайдуллаев, 2:2 - 87 Лоқаев.

"Андижон": Руслан Матниязов, Бобуржон Аманов, Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуратов, Шаҳзодбек Убайдуллаев (Сардор Сулаймонов, 63), Абдуллоҳ Олимов (Хушнуд Авилов, 69), Дилшод Раҳматуллаев (Асрор Ғофуров, 10), Илдар Маматказин, Рўзимбой Аҳмедов, Аброр Хусинов, Бобуржон Акбаров.

"Динамо": Ботирали Эргашев, Миркомил Лоқаев, Жасур Азимов, Қадамбой Нурметов, Бобур Қосимов, Отабек Нарзуллаев (Низомжон Норов, 54), Сирож Ҳамроев, Сардор Эминов, Жасур Ўринов, Ихтиёр Тошпўлатов, Шохрух Абдураҳмонов.

Огоҳлантиришлар: Аҳмедов (37), Нурметов (52), Омонов (90+5)

***

Эьтиборингиз учун рахмат Андижон шаҳридан Хайрулло Васиев

90+6'. Ўйин тугади

90+2'. Мезбонлар фаолликни оширишди, самарқандликлар эса қарши ҳужумда ҳаракат қилишмоқда

90'. Иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берилди

87'. ГООООООООООООООООООЛ! 2:2! Лоқаев жарима майдони ичида айлантирма зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди

84'. Ўйин тугашига кам вақт қолди жамоалар эхтиёткорлик билан харакат қилишмоқда

81'. Аҳмедов жарима майдонида ичидан дарвозага зарба йўллади, бироқ уни Эргашев эгаллаб олди

77'. Ўйин темпи тушиб кетди

69'. "Андижон"да ўзгариш:Абдулло Олимов ўрнига Хушнуд Авилов майдонга тушди

Соғлом авлод ўйингохи ажойиб тус олган


65'. "Динамо"да ўзгариш: Нурметов ўрнига Воҳид Шодиев тушди

63'. Мезбонларда ўзгариш: Убайдуллаев ўрнига Сардор Сулаймонов тушди

58'. Майдонда тенг кураш бўлмоқда, гох "Андижон", гох "Динамо" футболчилари ҳужум қилишмоқда

54'. "Динамо"да ўзгариш: Нарзуллаев ўрнига Низомжон Норов тушди

52'.  Қадамбой Нурметов огохлантирилди

48'. Ўйин майдон марказида давом этмоқда

46'. Иккинчи бўлим бошланди

***

Мухлислар орасида Андижон машинасозлик институти профессор ўқитувчилари ўзларининг фаоллиги билан ажралиб турибди


45+3'. Биринчи бўлим тугади

45+2'. ГООООООООООООООООООООЛ! Убайдуллаев жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва ҳимоячини доғда қолдирган ҳолда мезбонларни олдинга олиб чиқди

45'. "Суғдиёна" мураббийи Даврон Файзиев хакамларга эътироз билдирмоқда, сўнгги дақиқалар асабий кечмоқда

Ўйиндаги фаол мухлислар


37'. Рўзимбой Аҳмедов спортчиларга ҳос бўлмаган ҳаракати учун сариқ карточка олди

36'. Ўйин майдон марказига кўчди

31'. Охирги дақиқаларда асосан "Андижон" хужум уюштирмоқда, лекин тўп дарвозага киришни истамаяпти

29'. Хавфли вазият! Дарвоза томон йўлланган дастлабки зарбани Эргашев бартараф этди, қайтган тўпга яна бир зарба берилди, бироқ бу сафар тўп тўсинга тегиб қайтди

20'. "Андижон" жамоаси ва мухлислари энди фаоллашиб қолди. Мезбонлар тинимсиз ҳужум ташкил қилишмоқда

16'. ГООООООООООООООООООООЛ! 1:1. Аброр Ҳусинов ўнг қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди

15'. Жуда хам қулай вазиятдан "Андижон" фойдалана олмади, кетма-кет йўлланган зарбаларни Эргашев бартараф этди

14'. "Андижон"нинг тинимсиз хужумлари билан ўйин давом этмоқда

10'. Дилшод Рахматуллаев жарохат олди. Ўрнига Асрор Ғофуров майдонга тушди

10'. Кам сонли Динамо мухлислари жонланиб қолишди

6'. ГОООООООООООООООООЛ! Адбураҳмонов жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди

5'. Мезбонлар ларвозаси олдидан яна бир хавфли вазият юзага келди, чап қанотдан узатилган тўпн иҳимоячилар қайтариб юборишди

2'. "Динамо" футболчилари хавфли хужум уюштиришди

1'. Ўйин бошланди

0'. 9-май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан ўтган аждодлармиз хотираси учун бир дақиқалик сукут сақланди

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

0'. Суперлига 7-турида "Андижон" клуби ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилади

Учрашув ҳакамлари: Вадим Агишев, Обид Жумаев, Рустам Самандаров, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Шерзод Ражабов

                                                                                                         
Хайрулло Васиев шарҳи

*****

Адбураҳмоновнинг голини томоша қилинг: