“Боруссия” Германия термаси футболчисига қизиқиш билдирмоқда

“Байер” клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт фаолиятини Дормунднинг “Боруссия”сида давом эттириши мумкин.

“Арилар” спорт директори Михаэль Цорк уч ҳафта аввал 23 ёшли футболчининг отаси билан музокаралар ўтказган. Футболчига “Бавария” ҳам қизиқиш билдирганди, бироқ ҳозирга келиб мюнхенликлар ўз қизиқишларини йўқотишган.

Аввалроқ “Байер” ЕЧЛга йўлланмани қўлга кирита олмаса Брант жамоани 25 миллион евро эвазига тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди.

Ушбу мавсум Бундеслиганинг 30та ўйинида қатнашган Брант 5 гол ва 13та голли пасга муаллиф бўлди.

Боруссия Д Германия чемпионати Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Левандовски Бундеслигада 200-голини киритди
05:22
“Бавария” жароҳат олган Хадсон-Одои трансферидан воз кечди
16:11
«Бавария» сафарда «Боруссия М»га бешта гол урди
00:08
Мюллер "Фортуна"га қарши ўйиндаги пенальти ҳақида: Мен атайлаб хато тепган бўлардим (Видео)
18:03