“Бёрнли” клуби ҳимоячиси Бен Ми АПЛ доирасида “Эвертон”га қарши кечган ўйинда (0:2) ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
29 ёшли футболчи АПЛ ушбу мавсумида тўртта автогол урди ва бу борада Мартин Шкертел (“Ливерпуль”, 2013/14) ва Льюис Данкнинг (“Брайтон”, 2017/18) рекордини такрорлади.
АПЛдаги фаолияти мобайнида энг кўп автогол урган футболчи – Ричард Дан ҳисобланади. “Ман Сити”, “Астон Вилла” ва “Эвертон”нинг собиқ ҳимоячиси жами ўн марта ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган.
“Бёрнли” ҳимоячиси АПЛда автогол уриш бўйича Шкертелнинг рекордини такрорлади
Ўқилган: 2292