Англия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган "Борнмут" – "Тоттенхэм" учрашуви ўз якунига етди. "Дин Корт" стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг дастлабки бўлими меҳмонларнинг устунлигида ўтди, лондонликлар бир қатор қулай имкониятларга эга бўлишди. Бироқ тайм якунланиши арафасида “шпорлар” ўн киши бўлиб қолишди. Сон Ҳин Мин асабларини жиловлай олмай рақиб футболчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Бунинг устига иккинчи бўлим дебютида эндигина захирадан майдонга тушган Хуан Фойт ҳам қизил карточка олиб майдондан четлатилди. Шундан сўнг кутилганидек мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишди ва рақиб жарима майдони ёнида бир қатор хавфли ҳужумларни ташкил қилишди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Аке бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб, жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа, "Тоттенхэм" 70 очко билан учинчи ўринда бормоқда. "Борнмут" (45) эса 12-поғонага кўтарилиб олди.

АПЛ, 37-тур

Борнмут – Тоттенхэм 1:0 (0:0, 1:0)

Гол
: 1:0 – 90+1 Аке.

Борнмут – Трэверс, Симпсон, Смит, Клайн, Аке, Айб (Муссе, 76), Фрэйзер, Кинг, Лерма, Кук, Уилсон.

Тоттенхэм – Льорис, Роуз, Триппьер, Санчес, Алдервейрелд (Фойт, 46), Дайер (Ваньяма, 46), Сиссоко (Дэвис, 82), Алли, Эриксен, Лукас Моура, Сон Ҳин Мин.

Огоҳлантиришлар: Дайер (11), Алдервейрелд (23), Сиссоко (40), Лерма (90), Ваньяма (90), Алли (90).

Четлатишлар: Сон Ҳин Мин (43), Фойт (48).

***

Акенинг голини томоша қилинг: