Ўзбекистон чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Сўғдиёна" учрашуви бошланғич таркиблари маълум бўлди. Улар билан танишинг:

Соса Соlа Суперлига, 7-тур

"Навбаҳор" – "Сўғдиёна" - 3:1
Голлар: Лукич (8), Касьян (18, 32) - Рашидов (90)

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Славко Лукич, 6.Остон Ўрунов, 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 11.Александр Касьян, 15.Обид Жўраебоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 30.Абдужамол Исроилов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 70.Аббос Ғуломов.
Захира: 23.Дилшод Ҳамроев, 25.Мирзоҳид Маматхонов, 4.Азиз Ибрагимов, 8.Шаҳзод Шайманов, 14.Баҳодир Насимов, 17.Элман Тагаев, 22.Игорь Голбан, 29.Хожиакбар Юнусов, 55.Ғиёсжон Комилов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 3.Искандар Шойқулов, 5.Кахи Махарадзе, 7.Санжар Рашидов, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Достон Тошматов, 18.Шерзод Шакиров, 77.Даниел Насриддинов, 91.Никола Милинкович, 97.Шаҳбоз Жўрабеков.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 6.Нуриддин Ҳасанов, 8.Сирож Мелиев, 9.Ойбек Нурматов, 11.Изатилла Абдуллаев, 21.Саҳоб Рашидов, 28.Даврон Умиров, 32.Диан Талхатов.
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Артём Калинин, Фарҳод Усмонов, Тўрабек Суюнов.

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Фото: t.me/fcnavbahor

*****

1'. Ўйин бошланди

5'. Майдон эгалари тўпга эгалик қилишмоқда

9'. ГОЛ!!! Славко Лукич. "Навбаҳор" ҳисобни очди

12'. Майдон эгалар катта устунлик билан ҳаракат қилишмоқда

15'. Қулматов тўпни Шойқуловга ташлади, лекин рақиблар уни олиб қўйишди

18'. ГОЛ!!! Касьян! "Навбаҳор" иккинчи голни ҳам урди

20'. Ўйин марказга кўчди

23'. Майдон эгалари иккинчи голдан кейин янаям жойланиб қолишди. Айниқса мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари тўхтамаяпти

26'. Захирадан майдонга тушган "Сўғдиёна" футболчиси Изатилла Абдуллаев анча фаол ўйнамоқда

30'. Обид Жўраебоев шериги Мирзоҳид Ғофуровни топди ва тўпни у билан ўйнади

32'. ГОЛ!!! Касьян! "Навбаҳор" учинчи голни ҳам урди

35'. Ўйин сурати бироз тушгандек. Лекин кураш давом этади

40'. Остон Урунов Жўрабоевга узатма берди, лекин бироз ноаниқ. "Сўғдиёна" қарши ҳужумни бошлашга ҳаракат қилмоқда

45'. Шойқулов тўп билан ...

Биринчи бўлим тугади

46'. Иккинчи бўлим бошланди

48'. "Сўғдиёна" бироз жонлангандек тасаввур уйғотмоқда. Бу орада Аҳмедов яхши ўйнади

50'. Меҳмонлар яна бир ҳужумни ташкил қилишганди, аммо Никола Милинкович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

53'. Жўрабеков томонидан ўйин қоидаси бузилди

55'. Ўткир Юсупов тўпни ўйинга киритиб берди, Аҳмедов жамоадошларини олдинга бошламоқда

58'. Ўйин сурати тушди, томонлар шу ҳисобга розидек ҳаракат қилишмоқда

64'. Азим Аҳмедов асабийлашмоқда, "Сўғдиёна" эса рақиб жарима майдончасига ёриб киришга ҳаракат қилмоқда

70'. "Навбаҳор" ўйин тизгинини ўзида ушлаб турибди

75'. Азим Аҳмедов захирага алмаштирилди. Унинг ўрнига Шаҳзод Шайманов тушди

78'. Милинкович - Рашидов - Насриддинов триоси яхши ҳаракат қилмоқда

80'. Қулматов жуда хунук иши қилди, у рақибини бошини атайин босиб олди. Ҳакам хуштаги жим

85'. "Навбаҳор" футболчилари ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди, якуний зарбани Митрович ушлаб олди

87'. Жўрабековнинг узатмасини Абдуллаев дарвозага йўллашига оз қолди, бош билан урилган тўп ноаниқ чиқди

89'. Саҳоб Рашидов ўйиндан ташқари ҳолатда қолди

90'. ГОЛ!!! Санжар Рашидов ҳисобни қисқартирди. "Сўғдиёна"дан битта жавоб

90+3'. Ўйин тугади. "Навбаҳор" ғалаба қозонди
 
*****

Лукичнинг 9-дақиқада жаримадан урган голини томоша қилинг: