AS: “Реал” Йович трансфери борасида келишувга эришди

“Реал” клуби ҳужумчи Лука Йович трансфери борасида “Айнтрахт” билан келишувга эришди, дея хабар қилмоқда AS нашри.

21 ёшли футболчининг трансфер нархи 60 миллион еврони ташкил қилади. Бундан 48 миллиони немис клубига насиб этади, қолган 12 млн эса футболчининг собиқ клуби “Бенфика”га кетади.

Мадридликлар форвард билан 6 йиллик шартнома имзолашади.

“Айнтрахт” Йовични 2017 йилда “Бенфика”дан ижара олган ва ўтган ой уни тўлиқ сотиб олганди. Ушбу мавсум сербиялик футболчи Бундеслиганинг 29 ўйинида иштирок этиб, 17 гол ва 6та голли пасга муаллиф бўлди.

Ўқилган: 2687
Айнтрахт Лука Йович Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича