"Севилья" ўз майдонида "Леганес"га йирик ҳисобда ютқазиб қўйди

Испания чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Севилья" – "Леганес" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Рамон Санчес Писхуан” стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобда зафар қучишди.

Учрашувнинг 8-дақиқасидаёқ Юссеф Эн-Несири Мартин Брайтвайтнинг узатмасидан сўнг "Леганес"ни олдинга олиб чиққан бўлса, 20-дақиқада Брайтвайт жамоасининг иккинчи голини урди.

82-дақиқада Оскар Арнаис ҳисобни йирик кўринишга олиб келди, унга ҳам голли пасни Брайтвайт берди.

Шу тариқа, “Севилья” кетма-кет иккинчи мағлубиятини тан олди ва турнир жадвалида бешинчи ўринга тушиб кетди. “Леганес” кетма-кет бешта ўйинлик ғалабасиз сериясига нуқта қўйди ва 45 очко билан тўққизинчи ўринга кўтарилиб олди.

Ла Лига, 36-тур

Севилья – Леганес 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар
: 0:1 – 8 Эн-Несири, 0:2 – 20 Брэйтуэйт, 0:3 – 82 Оскар Родригес.

Севилья – Вацлик, Меркадо, Гомес, Эскудеро, Рог (Сальватьерра, 70), Навас, Сарабия, Меса (Гоналон, 38), Промес (Васкес, 46), Бен-Йеддер, Мунир.

Леганес – Куэльяр, Сильва, Омеруо, Бустинса, Хуанфран (Ньом, 76), Микель Весга, Ресио, Оскар Родригес, Сиовас, Эн-Несири (Каррильо, 86), Брэйтуэйт (Хосе Арнаис, 83).

Огоҳлантиришлар: Сарабия (45), Ресио (63).

Ўқилган: 1428
Испания чемпионати Леганес Севилья

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича