"Челси" раҳбарияти Саррининг қароридан норози бўлди

"Челси" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Маурицио Саррининг Европа лигаси "Айнтрахт" жамоасига қарши биринчи ярим финал ўйинида ҳужумчи Эден Азарни заҳирада қолдирганидан норози. Бу ҳақида The Times нашри маълумот бермоқда.

Англия чемпионати доирасида "Манчестер Юнайтед" жамоасига қарши ўйинда (1:1) бельгиялик футбол тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган эди ва унинг Германияда ҳам асосий таркибда майдонга тушиши кутилган эди. Бироқ Сарри Азарни фақат иккинчи бўлимнинг ўрталарида заҳирадан туширди.


Европа Лигасининг биринчи ярим финалида "Челси" клуби сафарда 1:1 натижаси билан дуранг қайд этди.

Европа Лигаси Маурицио Сарри Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эмерик Ляпорт: "Лестер"ни мағлубиятга учратишимиз шарт
18:55
“Тоттенхэм” 19 ёшли футболчини сотиб олишга яқин турибди
18:58
Клопп: Салоҳнинг гол урмаётгани табиий ҳолат
07:50
Эмери “Арсенал”нинг мағлубиятига изоҳ берди
13:02