Ўзбекистон чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Қўқон-1912" учрашуви якунланди. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляция қилиб бирдик.

Соса Соlа Суперлига, 7-тур

"Локомотив" – "Қўқон-1912" 2:2 (2:1, 0:1)
2 май, 18:30, Тошкент

Голлар: 1:0 - 4 Абдуҳолиқов, 2:0 - 28 Туропов, 2:1 - 30 Рустамов, 2:2 - 90+3, пенальти Эркинов.

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Давронбек Ҳошимов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Игорь Йелич (Йован Жокич, 77), Жамшид Искандеров (Авазбек Ўлмасалиев, 46), Ҳусниддин Ғофуров, Диёржон Туропов, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Райевац, 65).
Захира: Маъмур Икромов, Арсланмурод Аманов, Азизбек Омонов, Шуҳрат Муҳаммадиев.

"Қўқон-1912": Боян Кнежевич, Александр Мерзляков, Марко Милич, Ойбек Рустамов, Жамшид Ҳасанов, Милош Николич (Жасур Ҳасанов, 22), Қувондиқ Рўзиев, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Жавоҳир Эсонқулов (Беҳруз Садуллоев, 62), Шаҳбоз Эркинов (Тимур Усмонов, 90+6).
Захира: Исломжон Абдуллаев, Сарвар Каримов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Тимур Ҳакимов,  Авазхон Маматхўжаев.

Огоҳлантиришлар: Туропов (29), Абдуҳолиқов (52), Зотеев (58), Тўхтахўжаев (90+2)

***

90+6'. Учрашув якунланди

90+6'. "Қўқон"да ўзгариш: Эркинов ўрнига Усмонов майдонга тушди

90+3'. ГОООООЛ! Эркинов пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни тенглашдирди

90+2'. Тўхтахўжаевга сариқ карточка кўрсатилди

90+1'. Пенальти! Ҳошимов жарима майдони ичида Бердиевни йиқитди

90'. Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди

89'. Зарбааааа! Мизаев узоқ масофадан зарба берди, аммо унга бироз аниқлик етишмади

86'. Зотеев ўнг қанотдан қарши ҳужумга зтиб кетганди, бироқ унинг узатмасини Райевац тўхтата олмади

79'. Хавфли вазият! Райевац дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ унинг зарбасини қўқонликлар посбони қайтариб қолди

77'. "Локомотив"да ўзгариш: Йелич ўрнига Жокич тушди

72'. Ўйин темпи бироз тушди, тўп асосан майдон марказида

65'. "Локо"да ўзгариш: Абдуҳолиқов ўрнига Рейевац тушди

65'. Ҳошимов ўнг қанотда фаоллик кўрсатиб тўпни жарима майдони марказига узатди, Ўлмасалиевнинг зарбаси эса узатмага айланиб кетди, бироқ Зотеев мазкур узатилган тўпни бўш дарвозага аниқ йўллай олмади

62'. "Қўқон"да ўзгариш: Эсонқулов ўрнига Садиллоев майдонга тушди

58'. Зотеев Рўзиевга нисбатан ўта қўпол ўйнади ва ҳақли сариқ карточка олди

57'. Хавфли вазият! Жамшид Ҳасанов жарима майдонига ёриб кирди, бироқ уни ҳимоячи тўхтата олди

55'. Мезбонлар хавфли нуқтада жарима зарбаси ишлашди

52'. Абдуҳолиқов ҳужумда Рўзиевга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди

46'. Иккинчи бўлим бошланди

***

45+4'. Биринчи бўлим якунланди

44'. ЗАРБАААА! Маликжоновнинг зарбаси тўсин устидан ўтиб кетди

40'. Йелич узоқ масафадан зарба йўллади, унга озгина аниқлик етишмади

35'. ЗАРБААААААА! Темурхўжа жуда ақлли пас билан Ғофуровни яхши вазиятга чиқарди, Ҳусниддининг тўхтатмасдан берган зарбасини дарвозабон бартараф этди

30'. ГООООООООООООООООООЛ! 2:1. Жарима зарбасидан узатилган тўпни Ойбек Рустамов дарвоза томон аниқ йўналтирди

29'. Туропов яна бир бор қоидани бузди ва ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди

28'. ГООООООООООООООЛ! Туропов. Абдуҳолиқов чиройли пас билан Диёрни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, Туропов бу имкониятни кўкка совурмади

25'. Абдуҳолиқов жарима майдони ташқарисида ҳимоячини алдаб ўтган ҳолда зарба берди, аммо унга аниқлик етишмади

22'. "Қўқон"да ўзгариш: Николич ўрнига Ҳасанов тушди

16'. Меҳмонлар яна хавфли вазиятлар яратишди, дастлаб сал қолса Ислом ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши мумкин эди. кейинги вазиятда Маликжоновнинг зарбаси ҳам хавфли чиқди

13'. Эсонқулов узоқ масофадан зарба йўллади, Илёсов ўз ўрнида

11'. Тўхтахўжаев узун пас билан Абдуҳолиқовни аяхши имкониятга олиб чиққанди, бироқ ҳимоячи хавфни бартараф эта олди

5'. Хавфли вазият! Меҳмонлар дарҳол жавоб қайтришлари мумкин эди, Эркинов жарима майдони ичида бир айланиб олиб зарба берди, аммо зарба жуда ноаниқ кетди

4'. ГОООООООООООООООООЛ! Абдуҳолиқов. Ғофуров ўнг қанотдан тезлик олиб тўпни жарима майдонига узатди, Темурхўжа эса қийинчиликсиз тўпни дарвозага йўллади

3'. Учрашувни мезбонлар фаол бошлашди

1'. Ўйин бошланди

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувосилов, Тимур Гайнуллин, Иброҳим Исмоилов.

Назоратчи: Сардар Нажафалиев.

Комиссар: Зоҳирбек Акрамхонов.

Фото: t.me/FCKOKAND

*****

Эътиборингизга Шаҳбоз Эркиновнинг сўнгги дақиқаларда пенальтидан урган голини ҳавола этамиз: