
“Арсенал” бош мураббийи Унаи Эмери “Валенсия”га қарши кечадиган Европа лигаси ярим финалининг дастлабки учрашуви олдидан ўз фикрларини билдирди.
“Ушбу мусобақадаги бизнинг мақсадларимиз улкан ва биз жиддий мотивацияга эгамиз. Бу ярим финал ва осон бўлмаслиги тайин.
Мавсум аввалида Премьер-лигани биринчи тўртликда якунлаш қийин бўлишини билгандик. Биз уринишда давом этамиз, аммо мусобақа жадвалига назар солмаймиз.
Европа лигаси – катта мотивация”, – дейди Эмери.