Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Про лиганинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлаб келмоқда. Ортда қолган май ойида Про лигада 4 та тур баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришди.
Май ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар
Анвар Бердиев (“Турон”) – 4 ўйин, 3 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 5:2
Виктор Кумиков (“Андижон”) – 4 ўйин, 3 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 5:2
Диёр Мирзабоев (“Янгиер”) – 4 ўйин, 3 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар фарқи 8:3
Ҳаким Фузайлов (“Бухоро”) – 4 ўйин,3 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар фарқи 6:5
Асрор Алиқулов (“Шўртан”) – 4 ўйин, 2 ғалаба, 2 мағлубият, тўплар фарқи 3:3
Май ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар
Суҳроб Бердиев (“Янгиер”) – 4 ўйин, 3 гол
Шаҳбоз Эркинов (“Андижон”) – 3 ўйин, 2 гол
Сонг Лонгжи (“Ғиждувон”) – 4 ўйин, 2 гол
Рўзим Аҳмедов (“Бухоро”) – 4 ўйин, 4 гол.
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Про лига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этишади. Про лиганинг 10 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади.
Шунингдек, бу йилдан эътиборан ЎзПФЛ овоз бериш жараёнида championat.asia, sports.uz, tribuna.uz, stadion.uz нашрлари ҳамда Про лига расмий бродкастери ҳисобланган UzReport TV дан ҳам овозлар олади.
Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади. ЎзПФЛ томонидан футбол мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаси эса бош мураббийлар, жамоа сардорлари ҳамда спорт нашрлари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига қўшилади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.
Про лигада май ойининг энг яхшилари аниқланмоқда
Ўқилган: 15876
Фойдаланувчилар фикрлари
testing@example.com
08:34 23/07/24
20
testing@example.com
08:26 23/07/24
(select(0)from(select(sleep(15)))v)/*'+(select(0)from(select(sleep(15)))v)+'"+(select(0)from(select(sleep(15)))v)+"*/
sample@email.tst
21:29 17/05/24
(select(0)from(select(sleep(15)))v)/*'+(select(0)from(select(sleep(15)))v)+'"+(select(0)from(select(sleep(15)))v)+"*/