Биринчи лига. “Шаҳрихончи” Тошкентда “Пахтакор-79”дан устун келди

Биринчи лиганинг 8-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Ўз майдонида “Лочин”ни қабул қилган “Навбаҳор” рақиблари дарвозасига жавобсиз олтита гол киритишди. “Андижон-2” ҳам уйида Тошкентнинг “Дўстлик” жамоасидан уч очко “тортиб” олди. Уйчидаги стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли уй ўйинларини Тошкентдаги “Тўқимачи” стадионида ўтказаётган “Пахтакор-79” бу гал “Шаҳрихончи”ни “қабул қилди” ва мағлубиятга учради.

Биринчи лига. 8-тур
29 май, якшанба
НАВБАҲОР-ФАРМ – ЛОЧИН – 6:0 (4:0).
Наманган. “Ёш куч” стадиони. 53 томошабин.
Ҳакамлар: Достон Раҳмонов, Алишер Раҳимқулов, Сардор Умирзоқов
Назоратчи: Қаҳрамон Йўлдошев
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
Голлар: Асилбек Орифжонов (10, 73), Қодиржон Икромов (19-пен.), Азиз Ҳакимбоев (26, 37), Комил Тожидинов (64)
Огоҳлантиришлар: Асилбек Орифжонов (88) – Абдурауф Маматисақов (76), Юсуф Шоимов (77), Нодирбек Жўраев (79), Худоёр Зикрияев (86).

ПАХТАКОР-79 – ШАҲРИХОНЧИ – 0:1 (0:1).
Тошкент. “Тўқимачи” стадиони. 47 томоашбин.
Ҳакамлар: Жалолиддин Хуснитдинов, Амир Галеев, Даниил Яценко
Назоратчи: Рўзим Давлетмурадов
Комиссар: Алишер Файзиев
Гол: Козимжон Нурматов (18)
Амалга оширилмаган пенальти: Жавоҳир Олимжонов (73, “Пахтакор-79”)
Огоҳлантиришлар: Шахзод Ҳамидов (23), Улуғбек Акназаров (64), Элёр Усмонов (79) – Умидхўжа Аҳмадов (26), Раҳимберди Маматкаримов (56), Умарбек Тўхтасинов (73), Турсунбой Ҳусанов (90+4, мураббий).

АНДИЖОН II – ДЎСТЛИК (Тошкент) – 1:0 (1:0).
Андижон. АФА майдони. 331 томошабин.
Ҳакамлар: Санжар Назаров, Азизжон Каримов, Миржалол Орзидинов
Назоратчи: Эркин Орипов
Комиссар: Диёр Хотамқулов
Гол: Шахбоз Жумабоев (1)
Огоҳлантиришлар: Йўқ – Абдувоҳид Яшинов (63), Руслан Матниёзов (84).

Ўқилган: 3426

Фойдаланувчилар фикрлари



shahrixonchi@mail.ru 03:01 03/06/22
Yasha

Мазву бўйича