Биродар Абдураимовни табриклаймиз!

Биродар Ҳасанович 1943 йилнинг 14 май кунида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Болалигидан миллионлар ўйинини севиб, футбол билан шуғулланишни бошлаган Абдураимов 17 ёшидан "Пахтакор"нинг асосий таркибида майдонга тушган ва дебют учрашувида "Қайрат" дарвозасини ишғол қилган. "Пахтакор" учун умумий ҳисобда рекорд миқдордаги ўйинларни ўтказган - 358та.

Шунингдек, фаолияти мобайнида "Спартак", ЦСКА ва "Мелиоратор" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Мураббийлик фаолиятида Ўзбекистоннинг бир қатор жамоаларида ишлаган. 1994 йил Осиё ўйинларида миллий терма жамоамиз зафар қучганда мураббийлар штабида фаолият юритган.

Биродар Абдураимов "Ўзбекистон Ифтихори" фахрий унвони лауреати ва "Шуҳрат" медали соҳиби саналади.
Абдураимов 1968 йил СССР чемпионати олий лигаси, 1972 йил СССР чемпионати биринчи лигаси тўпурарига айланган. Чемпионатларда 106 гол уриб, Григорий Федотов клуби аъзосига айланган.

У ёшлигида эркин кураш билан шуғулланиб, ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионига ҳам айланган. Абдураимов намойиш этган финтлар бутун СССР миқёсида машҳур саналган ва унинг ўйинларини кўриш учун стадионга кўплаб ишқибозлар ташриф буюришган.

79 ёшга тўлаётган Биродар Абдураимовни "Пахтакор" футбол клуби номидан табриклаб, унга мустаҳкам саломатлик, ҳаётида бахтли ва ёрқин дамлар янада кўпроқ бўлишини тилаб қоламиз.

Ўқилган: 1011
Мозий юлдузлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича