"Пахтакор": Футзал жамоамиз 9-турнинг уч ўйинида ғалаба қозонди

"Пахтакор" футзал жамоаси Жиззахда ўтказилган 9-тур баҳсларининг барча ўйинида ютуққа эришди.

"Навбаҳор"ни 2:0, "Максам-Чирчиқ"ни 3:2 ва "Металлург"ни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратган футзалчиларимиз турнир жадвалида 25 ўйиндан сўнг 55 очко тўплаган ҳолда учинчи поғонага кўтарилиб олишди. Кейинги ўриндаги "Локомотив" билан фарқ 4 очкони ташкил қилмоқда. "Металлург"га қарши беллашувда жамоамиз 1:3 ҳисобида ортда бораётган ҳолда охирги 12 дақиқада ирода кўрсатиб, ютуқни ўз тарафига оғдиришга эришди.

"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 2:0 (0:0)
Голлар: Свиридов 27, Иброҳимов 35.

"ПАХТАКОР" - "МАКСАМ-ЧИРЧИҚ" - 3:2 (2:1)
Голлар: Можаев 18, 19, Мустафоев 32 - Аноров 13, 27-пен.
Четлатиш: Можаев, 28.

"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 4:3 (1:2)
Голлар: Элмуродов 15, Ирсалиев 28, Мустафоев 33, Свиридов 38 - Сайдуллаев 3, Бийтўраев 17, 23.

Ўқилган: 1798
Футзал

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича