
Coca-Cola Суперлиганинг биринчи тур ўйинлари ниҳоясига етди. Сўнгги кунга белгиланган икки ўйиннинг иккаласида ҳам майдон эгалари зафар қучишди. Навоийдаги стадион таъмирланаётгани сабаб вақтинчалик Олмалиқдаги стадиондан фойдаланаётган “Қизилқум” “Локомотив” жамоасини мағлубиятга учратди. Тошкент вилояти дербиси муросасиз ва қизиқарли курашлар остида ўтди. Илк дақиқаларданоқ ҳар иккала жамоа ўз омадини фақат ҳужумдан қидирганлиги, мухлисларга томошабоп ўйинни тақдим этди. Футболчилар майдоннинг ҳар бир қаричи учун, ҳар битта тўп учун кескин баҳс олиб боришди. Якунда АГМК мағлубиятга учради. Бунда таркибидаги икки нафар футболчининг майдондан четлаштирилганлиги ҳам қайсидир маънода навоийликларга қўл келди. Ўз навбатида ўйин қаҳрамонларидан бири Александр Лобанов бўлди. У бир неча марта ўта хавфли вазиятларни бартараф эта олди.
Coca-Cola Суперлига. 1-тур
4 март, жума
ҚИЗИЛҚУМ – ЛОКОМОТИВ - 2:0 (0:0)
Олмалиқ. ОТМК спорт мажмуаси. 375 томошабин
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Александр Давиденко
Голлар: Эркин Байдуллаев, 57 (1:0), Александар Станисавлевич, 72-пен. (2:0)
"Қизилқум": Игнатий Нестеров, Бобурбек Йўлдошев, Эркин Байдуллаев, Санжар Шоаҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов (Орифхўжа Абдуқодиров, 90+3), Александар Станисавлевич (Салим Мустафоев, 87), Ислом Тўхтахўжаев, Шерали Жўраев (Жасур Азимов, 73), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Артём Дмитриев
"Локомотив": Абдумавлон Абдулжалилов, Исломжон Қобилов, Алишер Салимов, Диёржон Туропов, Кахи Махарадзе, Ҳуршид Муҳторов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов (Санжар Қодирқулов, 73), Муҳаммаданас Ҳасанов (Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 88), Игорь Чикризов (Этоме Жероме, 57), Ислом Рашидхонов (Дилшоджон Комилов, 88), Самуэль Опех
Огоҳлантириш: Бобурбек Йўлдошев, 78, Санжар Шоахмедов, 83 – йўқ.
МЕТАЛЛУРГ – АГМК – 1:0 (1:0).
Бекобод. “Металлург” стадиони. 5200томошабин.
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Санжар Назаров
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Владимир Назаров.
Гол: Шоҳназар Норбеков, 23-пен.(1:0)
“Металлург”: Александр Лобанов, Аббосжон Отахонов (Худойшукур Сатторов, 11), Забихилло Ўринбоев (Шаҳзоджон Неъматжонов, 90+2), Шоҳназар Норбеков (Жасур Холтўраев, 70), Аброрбек Тошқўзиев, Фозил Мусаев (Дамир Темиров, 70), Ихтиёр Тошпўлатов, Иброхим Ибрагимов, Фаррухжон Иброҳимов, Фарҳодбек Бекмуродов, Муҳаммадали Алиқулов,
АГМК: Валижон Раҳимов, Акромжон Комилов (Мирғиёс Сулаймонов, 46), Сардор Раҳмонов, Миржамол Қосимов (Санжар Турсунов, 46), Дилшодбек Аҳмадалиев, Абдулла Абдуллаев, Хуршид Ғиёсов, Муроджон Тошматов (Сияваш Ҳақназаров, 46), Шоҳруҳ Гадоев, Мартин Баоке, Алишер Жалилов (Андрей Мишенко, 23, Искандар Бусимов, 90+2)
Огоҳлантиришлар: Фарҳодбек Бекмуратов, 15, Ихтиёр Тошпўлатов, 51, Жасур Холтўраев, 81, Забиҳилло Ўринбоев, 83, Дамир Темиров, 88, Александр Лобанов, 90+2 - Миржамол Қосимов, 26, Валижон Раҳимов, 51, Санжар Турсунов, 53.
Четлатишлар: Йўқ - Сардор Раҳмонов, 20, Шоҳруҳ Гадоев, 85.