"Пахтакор" Туркия йиғинини якунлади

"Шерлар"нинг Белек шаҳрида 15 кун давом этган йиғини ниҳоясига етди ва якшанба куни жамоамиз Тошкентга қайтиб келади.

Бош мураббий Славче Войнески ушбу йиғинда асосий таркибдаги барча футболчини кўздан кечириш имкониятига эга бўлди. Январь ойидаги йиғинда миллий терма жамоага жалб этилган ўйинчилар иштирок этишмаганди. Ташкил этилган назорат ўйинлари орқали эса жамоавий ўйинни ва ўзаро тушуниш даражасини яхшилашга эътибор берилди.

Назорат ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди:
"Минай" (Украина) - 1:0
"Уфа" (Россия) - 1:1
"Динамо" (Грузия) - 0:3
"Динамо" (Украина) - 0:0

Мавсумни "Пахтакор" 27 февраль куни Яйпанда "Насаф"га қарши ўтадиган Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви билан бошлайди. Суперлиганинг илк турида эса "Шерлар" 3 март куни Самарқандга сафар қилади ва "Динамо"га қарши майдонга тушади.

Ўқилган: 3526
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича