"Бунёдкор": Бир неча футболчилар билан шартномалар узайтирилди

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз ўтган мавсум “Бунёдкор” либосида тўп сурган бир қатор футболчилар билан шартномани узайтирди. Хусусан, Ғайрат Азизхўжаев, Сирожиддин Башриддинов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Музаффар Олимжонов, тожикистонлик Давронжон Эргашев ва қирғизистонлик Одилжон Абдураҳмонов 2022 йилги мавсумда ҳам “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек, тарбияланувчимиз, ўтган мавсумни “Турон” ва “Андижон” жамоалари сафида ўтказган ҳимоячи Сардорбек Хурсандов ҳамда 2021 йил иккинчи даврада ижара асосида “қалдирғочлар” аъзосига айланган Фарҳод Мираҳматов ҳам энди ҳуқуқий жиҳатдан “Бунёдкор”га тегишли.

Умид қиламизки, фаолиятини “Бунёдкор”да давом эттирадиган ушбу футболчилар 2022 йил мавсумда жамоамизнинг ғалабаларига ҳисса қўшади.

Ўқилган: 4580
Бунёдкор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича