Ўзбекистондан тўрт нафар аёл ҳакамлар 2022 йилда ФИФА халқаро учрашувларини бошқариб боришга даъвогар

Бугун ФИФА халқаро учрашувларда 2022 йилда фаолият юритишга даъвогар ҳакамлар рўйхатини эълон қилинди. Рўйхатда ўзбекистонлик тўрт нафар ҳакам номи қайд этилди. Эдита Мирабидова ва Анна Сидорова халқаро мусобақаларда бош ҳакам сифатида, Зилола Раҳматова ва Кристина Середа эса ёрдамчи ҳакам сифатида рўйхатда кўрсатилган.

Дунё бўйича энг кўп аёл ҳакамлари Бразилиядан – 7 нафар бош ҳакам ва яна шунча ассистент. Шунингдек, бу давлатдан яна тўрт нафар футзал, бир нафар пляж футболи ва икки нафар ВАР ҳакамлари бор – жами 21 нафар аёл рефери. Мексикада 6 нафар бош ва 7 нафар ассистент, Аргентина, Англия, Германия, Россия, Испания мамлакатларида 5 нафардан бош ва 6 нафардан ассистент белгиланган. Энг кўп футзал реферилари – Эквадор ва Бразилиядан (4 нафардан), Аргентина, Венесуэла, Япония ва Эронда – 3 нафардан. Рўйхатда атиги тўрт давлатдан (аёл) пляж футболи ҳаками – Польша, Италия, Германия ва Бразилия (1 нафардан).  

Осиёдан энг кўп аёллар ҳакамлари Япониядан – тўрт нафардан бош ва ёрдамчи ҳакам, уч нафар футзал ҳаками. Эронда уч нафардан бош ва ёрдамчи ҳакам, яна уч нафар футзал ҳаками. Қирғизистон ва Тожикистонда икки нафар, Туркманистондан эса биргина футзалдан аёл ҳаками рўйхатга киритилган.

Қитъамизда Саудия Арабистони, Қатар, Покистон, Кувайт, Ироқ, Индонезия, Бахрайн, Мальдив оролларидан бирорта ҳам аёл ҳаками қайд этилмаган.

Аксинча, Никарагуадан бор-йўғи икки нафар бош ҳакам рўйхатга киритилган. Эътиборлиси, иккиси ҳам аёл ҳакамлар.

Ўқилган: 3551
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича