Футзал. “Пахтакор” мағлубиятсиз уч ўйиндан беш очко тўплади

Футзал бўйича Жиззах ва Олмалиқ шаҳарларида ташкил этилган 6-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Учинчи кунги баҳслар ҳам қизиқарли курашларга бой бўлди. “Нефтчи”нинг “Максам-Чирчиқ”ни, “Навбаҳор”нинг “Бунёдкор”ни енгишини анча-мунчаси башорат қилмаган бўлса керак. Икки кундан бери очко йўқотиб, етакчилардан сезиларли фарқда ортда қолган “Локомотив”нинг бугун ҳам икки очкодан “қуруқ” қолишини ким ҳам ўйлабди дейсиз.

Хуллас, бу турда очко йўқотмаган биргина “Ҳуахин-Жиззах” жамоаси бўлди. Жиззахликлар учала учрашувда ҳам йирик натижалар қайд этишди ва пешқадамликка кўтарилиб олишди. Энг қизиғи, “Ҳуахин-Жиззах”нинг бугун “Металлург”га қарши ўйинида вилоят ҳокими, жамоанинг ҳужумчиси Эргаш Салиев майдонга тушди. Ҳатто гол муаллифи бўлишига ҳам бир баҳя қолди. Унинг пенальтидан тепган тўпини бекободликларнинг моҳир дарвозабони Акмал Ҳазратқулов қайтаришга эришди.

Бирорта ҳам очко ишлай олмаган жамоа “Бунёдкор” – уч учрашув, учаласи ҳам мағлубият. Бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган жамоага “Пахтакор”ни ҳам мисол қилиш мумкин. “Шерлар” иккита ўйинда дуранг ва биттасида ғалаба қозонишди.  Ҳар кунги ўйинларда биттадан дуранг қайд этилди, шундан иккитаси “Пахтакор”га тегишли бўлди.

Шу тариқа турнир жадвалининг биринчи поғонасини 42 очко билан “Ҳуахин-Жиззах” банд этди. АГМК жамоаси жиззахликлардан атиги бир очко ортда боряпти. Учинчи ўринни эгаллаб турган “Локомотив” эса олмалиқликлардан тўрт очкога қолиб кетди. Уч ўйиндан тўрт очко жамғарган “Динамо” (8 очко) аутсайдерликни тарк этди, сўнгги поғонани эса 7 очко билан “Строитель-Зарафшон” жамоаси  “эгаллаб” турибди.

Футзал. Олий лига. 6-тур.
Учинчи  кун. 21 январь, жума
Жиззах. “Сўғдиёна” спорт мажмуаси.
ҲУАХИН-ЖИЗЗАХ – МЕТАЛЛУРГ – 6:1 (2:1). 103 томошабин.
Ҳакамлар: Муродхон Аъзамжонов, Санжар Раҳмонов, Жамолиддин Қосимов
Назоратчи: Сергей Петров
Комиссар: Жамшид Имамов
Голлар: Дилшод Раҳматов (6), Даврон Чориев (16), Ҳусниддин Нишонов (21, 32), Ихтиёр Ропиев (22), Аббос Элмуродов (38) – Фарҳод Қодиров (4-пен.)
Амалга оширилмаган пенальти: Эргаш Салиев (36, “Ҳуахин-Жиззах”)
Огоҳлантириш:  Йўқ – Санжар Зиёхонов (8).

МАКСАМ-ЧИРЧИҚ – НЕФТЧИ – 4:5 (3:2). 50 томошабин.
Ҳакамлар: Жаҳонгир Аллаев, Фурқат Азизов, Аскарбай Арзибеков
Назоратчи: Сергей Петров
Комиссар: Жамшид Имамов
Голлар: Бекзод Жумабоев (2, 18), Равшан Абдужабборов (3-ўз дарв.), Жавлон Аноров (20, 31) – Рашиджон Жабборов (7, 37), Шуҳратбек Рашидов (13), Шоҳжаҳон Ҳасанов (29)
Огоҳлантириш: Йўқ – Шуҳратбек Рашидов (34).

НАВБАҲОР – БУНЁДКОР – 4:3 (2:2). 30 томошабин.
Ҳакамлар: Санжар Назаров, Фарруҳ Музаффаров, Бекзод Тўлқинов
Назоратчи: Шерали Аллаев
Комиссар:  Жамшид Имамов
Голлар: Ҳакимжон Абдурашидов (4), Илҳом Юсубжонов (9, 40), Фарҳоджон Шокиров (39) – Олимжон Вохидов (3), Хайрулло Солихов (4, 33)
Огоҳлантириш: Йўқ – йўқ.
Олмалиқ. “ОТМК” спорт мажмуаси.

НАСАФ – СТРОИТЕЛЬ-ЗАРАФШОН – 3:1 (1:0). 28 томошабин.
Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Азиз Каримов, Зиёвуддин Эркинов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Равшан Мавлонов
Голлар: Шоҳруҳ Норқулов (7), Ойбек Полвонов (32), Мамашариф Халимов (39) –  Шуҳрат Маъмуров (28)
Огоҳлантиришлар: Акбар Абраев (20), Мамашариф Халимов (30) – йўқ.

АГМК – ДИНАМО – 5:1 (3:0). 34 томошабин.
Ҳакамлар: Зиёвуддин Эркинов, Адҳам Рихсибоев, Азиз Каримов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев
Голлар: Давлат Иброҳимов (4, 30), Абдулла Солихов (12, 25), Авазбек Абдувалиев (13) – Меҳрож Худойбердиев (35-пен.)
Огоҳлантириш: Йўқ – йўқ.

ЛОКОМОТИВ - ПАХТАКОР – 2:2 (1:0). 83 томошабин.
Ҳакамлар: Анатолий Рубаков, Ҳусниддин Баҳодиров, Адҳам Рихсибоев
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев
Голлар: Акбар Усмонов (38) – Муҳаммад Зоиров (9-ўз дарв.), Севастян Можаев (27), Константин Свиридов (40)
Амалга оширилмаган пенальти: Дилмурод Шавкатов (29, “Локомотив”)
Огоҳлантиришлар: Дилмурод Шавкатов (23) – Алишер Иброҳимов (29).

Ўқилган: 3303
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича