E-sports мухлисларини йилнинг энг қайноқ шоусига чорлаб қоламиз

Эртага «Юнусобод спорт мажмуаси»да E-sports бўйича “Super Cup-2021” мусобақаси бўлиб ўтади. Унда йил давомида ўтказилган мусобақаларнинг ғолиблари, шунингдек, махсус таклиф асосида профессионал киберспортчилар қатнашишади.

Жорий йилги “Super Cup-2021” ғолиблари киберспорт бўйича терма жамоа таркибига жалб қилинади. Бу орқали шаклланган жамоа келаси йил халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Беллашувлар эртага соат 10:00 дан 21:00 га қадар CS: GO, Dota 2, Pes 22, FIFA 22
PUBG mobile йўналишларида бўлиб ўтади. Киберспорт мухлисларини ушбу ажойиб мусобақада кутиб қоламиз.

Ўқилган: 2261
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича