Футзал. “Локомотив” учинчи турни ҳам пешқадам сифатида якунлаш масаласини ҳал қилди

Олмалиқнинг “ОТМК” спорт мажмуасида  футзал бўйича мамлакат чемпионатининг учинчи тур ўйинлари давом эттирилди. Учинчи турнинг учинчи кунги баҳсларида битта йирик натижа қайд этилди. “Пахтакор” “Насаф”ни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ваҳоланки, ўйинда биринчи бўлиб қаршиликлар ҳисобни очганди ва шу гол уларнинг ягона голи бўлиб қолди. Энг кутилмаган натижа АГМК ва “Строитель-Зарафшон” учрашувида кузатилиши мумкин эди. Негаки, зарафшонликлар биринчи бўлим якунига кўра 3:0 ҳисобида олдинда боришаётганди. Кўп карра чемпион АГМК иккинчи бўлимда “тўнини тескари” кийди ва ўзи учун керакли бўлган натижани амалга ошира олди. Тенг курашлар остида ўтган “Локмотив” ва “Динамо” жамоалари учрашувида тошкентликлар  битта тўп эвазига устунликка эришишди. Энди кейинги уч кунда чемпионат иштирокчиларининг қолган олти жамоаси майдонга тушади. Унда қайд этиладиган ҳар қандай натижа “Локомотив”нинг учинчи турни пешқадам сифатида якунлашига халақит бера олмайди.

Ўқилган: 4059
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича