Ўзбекистон U-21 чемпионати. Мавсум ниҳоясига етди: “Пахтакор” иккинчи, “Насаф” эса учинчи ўринни эгаллади

21 ёшлилар ўртасида ўтказилган 26-тур ўйинларидан сўнг чемпионат мавсуми ниҳоясига етди. Бугунги  натижалар чемпионатнинг кичик кумуш ва бронза медаллари эгаларини аниқлаб бериши билан муҳим эди. Иккинчи ўринга эса бир эмас тўрт жамоа даъвогарлик қилаётганди. Энг қулай имконият “Насаф”да бўлиб, қаршиликлар ўз майдонида “Локомотив”ни мағлуб этсалар кифоя бўларди. Учрашувнинг бошидаёқ Зафар Холмуродов шогирдлари ҳисобни очиб, мақсад сари биринчи қадамни ташлашганди. Бироқ иккинчи бўлимда бир захиранинг ўзида тўрт футболчини алмаштирган “темирйўлчилар” уч дақиқада кетма-кет иккита гол киритишиб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Қўшиб берилган беш дақиқанинг сўнгги сонияларида майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришга эришдилар. Аммо қўлга киритилган бир очко қаршиликларни қувонтирмади, сабаби. Тошкентда “Пахтакор” “Бунёдкор”ни мағлуб этиб, ўзлари учун керакли натижани қайд этиб бўлишганди. “Пахтакор”да ҳам, “Насаф”да ҳам 45 очко йиғилди, фақат ўзаро ўйинлар натижасига кўра тошкентликлар иккинч поғонадан жой олишди, қаршиликларга эса учинчи ўрин насиб этди. Қолган учрашувлар натижалари деярли ҳеч нарсани ҳал этмади.

Ўқилган: 2999

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича