Жаҳон аренасига кириб келаётган янги лиганинг фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

22 октябрь куни пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт мажмуаси”да аралаш жанг санъати бўйича “MURADOV PROFESSIONAL LEAGUE» лигасининг илк турнири бўлиб ўтади. Бугун МОҚда мазкур тадбирга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, UFCда жанг қилган илк ўзбекистонлик спортчи, “MURADOV PROFESSIONAL LEAGUE» лигасининг асосчиси Маҳмуд Муродов, шунингдек, бўлажак оқшомда жанг қиладиган бир неча ҳамюртларимиз иштирок этишди.

Анжуманда Маҳмуд Муродов мазкур лиганинг фаолияти, мақсади ва режалари хусусида тўхталиб ўтди. Жумладан, Муродов хорижда юрган маҳоратли ўзбек жангчиларини ушбу лигада бирлаштириш, уни жаҳон аренасига олиб чиқиш, асосийси, ташкил этилаётган биринчи кечадан тушадиган маблағларни хайрия тариқасида болалар уйига тақдим қилиш ниятида эканини гапириб ўтди.

Ўқилган: 4551
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича