Андижон шаҳридаги “Футбол маҳорат мактаби” майдонида аёллар футболи бўйича Биринчи лиганинг 7-тур ўйинлари старт олди. Унда лиганинг “Нефтчи”, “Андижон”, “Сурхон”, АГМК-2” ҳамда “Динамо” жамоалари ўзаро курашга киришди. Урганчнинг “Тўмарис” жамоаси эса Андижонга кела олмаслиги бўйича ЎзПФЛга расман мурожаат этган. Дастлабки кунги баҳсларда майдон эгалари “Нефтчи” жамоасига йирик ҳисобда ютқазиб қўйишди . “Сурхон” эса АГМК-2 жамоасига битта тўп фарқи билан енгилди.
Мусобақанинг 8-тури 16 сентябрга белгиланган.
Аёллар футболи. Биринчи лига.
7-тур. 14 сентиябрь, сешанба. Андижон.
НЕФТЧИ – АНДИЖОН – 8:0 (2:0)
Ҳакамлар: Хушнуд Суюнбоев, Абдулҳамид Абдураимов, Шоҳруҳ Акромов
Назоратчи: Тоир Низомов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
Голлар: Гулираъно Ҳасанова (30, 52), Гулчеҳра Аъзамова (38), Гулсанам Юсупова (57, 58), Ситора Нишонова (80, 84), Адиба Омонова (90+3)
Огоҳлантириш: Йўқ –йўқ.
СУРХОН – АГМК-2 – 0:1 (0:1)
Ҳакамлар: Алишер Тўхтасинов, Абдулҳамид Абдураимов, Оятулло Акрамов
Назоратчи: Музаффар Мамедов
Комиссар: Шоислом Холматов
Гол: Лейла Ораниёзова (45)
Огоҳлантириш: Йўқ – Лейла Ораниёзова (24).
Аёллар футболи. Биринчи лига. “Тўмарис” Андижонга етиб кела олмади
Ўқилган: 4094