
“Қўқон-1912” ва “Машъал” жамоалари ўйини билан Суперлиганинг 18-турига старт берилди. Иккала жамоанинг бугун қайд этадиган натижаси турнир жадвалида на ўзаро ўйинига ва на умумий кўринишга таъсирини кўрсатмас эди, фақат очкосини ошириш-у, кейинги турларга вазиятини яхшилаш, “хавфли ҳудуд”га тушиб қолмаслик имкониятини берарди. Аксига олиб учрашувда дуранг қайд этилди. Майдон эгалари ҳар сафар ҳисобда олдинга чиқиб олганди, бироқ меҳмонлар ҳар гал ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлаверди. Айниқса, учрашувга қўшиб берилган қўшимча вақтнинг сўнггисида муборакликлар томонидан киритилган гол майдон эгалари учун уч очкони “йўқотиш”, меҳмонлар учун бир очкони “ишлаб олиш” дек гап бўлди.
Cоcа-Cоlа Суперлига. 18-тур
14 сентябрь, сешанба
ҚЎҚОН-1912 – МАШЪАЛ - 2:2 (2:1)
Қўқон. “Марказий” стадион.
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Лочинбек Долимов
Назоратчи: Рашид Айтеков
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев
VAR ассистенти: Тимур Галеев
VAR оператори: Шерали Жоналиев
VAR назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Шерзод Ражабов
Голлар: Анваржон Хожимирзаев, 13 (1:0), Жамолиддин Убайдуллаев, 20 (1:1), Мўминжон Мелиев, 36 (2:1), Жамолиддин Убайдуллаев, 90+4 (2:2)
"Қўқон-1912": Ҳуршид Хўжаев, Бобиржон Акбаров, Илҳомжон Ваҳобов, Славко Лукич, Асадбек Собиржонов (Авазхон Маматхўжаев, 88), Мўминжон Мелиев (Андрей Сидоров, 67), Ойбек Рустамов, Анваржон Хожимирзаев (Якуба Бамба, 71), Иқболжон Маликжонов, Муҳаммаданас Ҳасанов (Сардорбек Азимов, 71), Иван Йосович
"Машъал": Ботир Носиров, Нажмиддин Нормуродов, Ифеани Ифеани (Шаҳзод Шайманов, 46), Ойбек Нурматов (Самуэль Онониву, 72), Чика Оквара, Жамолиддин Убайдуллаев, Қаҳрамон Баҳодиров (Сирожиддин Аллаев, 85), Ҳудоёрхон Сагдуллаев (Руслан Хожиев, 82), Сирожиддин Қўзиев, Самандар Шукуриллаев, Муҳаммад Йўлдошев (Зафарбек Акрамов, 72)
Огоҳлантиришлар: Ойбек Рустамов, 50 – Ивеани Ифеани, 18.