
Cоcа-Cоlа Суперлиганинг 16-тур доирасида навбатдаги ўйин ўтказилди. “Локомотив” “Турон”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аслида учрашувда меҳмонлар ҳисобни очишганди – Билолхон Тошмирзаев майдон марказидан дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганлигини пайқаб, тўпни унинг устидан ошириб дарвоза тўрига йўллаганди. Бироқ яйпанликлар бу ҳисобни сақлаб қола олишмади, аксинча, ўйин охиригача ўз дарвозаларидан учта гол ўтказиб юборишди. “Темирйўлчилар” мазкур ғалабаси билан турнир жадвалида уч поғона юқорилаб, ўнинчи ўриндан еттинчи ўринга кўтарилиб олишди.
Cоcа-Cоlа Суперлига. 16-тур
27 август, жума
ЛОКОМОТИВ – ТУРОН - 3:1 (1:1)
Тошкент. “Локомотив” стадиони.
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Санжар Назаров
Назоратчи: Марат Исмоилов
VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов
VAR ассистент: Тимур Гайнуллин
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин
Комиссар: Шерзод Ражабов
Голлар: Билолхон Тошмирзаев, 30 ( 0:1). Темурхўжа Абдухолиқов, 41-пен. (1:1), Темурхўжа Абдухолиқов, 71, (2:1), Азизбек Амонов, 77 (3:1).
Амалга оширилмаган пенальти: Азизбек Амонов, 48.
"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Исломжон Қобилов, Кахи Махарадзе (Садриддин Абдуллаев, 46), Жавоҳир Сидиқов ( Ислом Рашидханов, 80), Темурхўжа Абдухолиқов, Санжар Қодирқулов, Жасурбек Жалолиддинов (Азизбек Амонов, 46), Ғулом Ҳайдар Ғуломов (Шуҳрат Муҳаммадиев, 76), Шерзод Файзиев, Диёржон Туропов, Хуршидбек Муҳторов (Жалолиддин Жумабоев, 46)
"Турон": Низомиддин Зиёвутдинов, Аслиддин Тоштемиров, Суннатилла Абдуллажонов (Дониёр Исмоилов, 64), Суннатилла Эрматов (Ҳумоюн Муртозаев, 64), Ихтиёр Тошпўлатов (Сардор Абдураимов, 70), Музаффаржон Музаффаров, Фозил Мусаев (Боёнг Ким, 88), Владислав Касминин, Абдулазизхон Абдурашидов, Даян Поньевич, Билолхон Тошмирзаев
Огоҳлантиришлар: Садриддин Абдуллаев, 69, Ислом Рашидхонов, 87, Азизбек Амонов, 90+3 – Владислав Касминин, 40, Аслиддин Тоштемиров, 47, Музаффаржон Музаффаров, 87.