Coca-Cola Суперлига. 14-турнинг 5 та ўйинида VAR тизимидан фойдаланиш режалаштирилмоқда

6 август, жума куни Coca-Cola Суперлиганинг 14-тур баҳслари старт олади.

Олдинроқ хабар берилганидек, Coca-Cola Суперлига жорий мавсуми иккинчи даврасидан бошлаб VAR тизимидан кўпроқ учрашувларда фойдаланиш режалаштирилган эди. 14-турдан ўрин олган 5 та учрашувда Video Assistant Referee тизимидан фойдаланилади:

“Пахтакор” – “Насаф”

“Машъал” – “Бунёдкор”

“Локомотив” – АГМК

“Сўғдиёна” – “Навбаҳор”

“Қўқон-1912” – “Турон”.

Ўқилган: 8358
Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича