Токио-2020 доирасида боксчимиз Фанат Қаҳрамонов Олимпиададаги дебют жангини ўтказди.
Ҳамюртимиз унда грузиялик Гиорги Харабадзега қарши рингга кўтарилди. Бутун баҳс давомида ўзининг аниқ ва кучли зарбалари билан ажралиб турган Фанат яққол устунлик билан ғалабага сазовор бўлди. -75 кг вазн тоифасида иштирок этаётган вакилимиз кейинги даврани қозоғистонлик Аманкул Абилханга қарши ўтказади.
Фанат Қаҳрамонов грузин боксчисини мағлуб этди
Ўқилган: 5500