
АГМК жамоасининг ОЧЛдаги иштироки сабаб 5-турдан ўрин олган олмалиқликларнинг “Турон” билан ўйини шу кунга қолдирилганди. Ўйин ҳақиқатдан ҳам муросасиз ўтди. Кечки оқшом, янги ўрнатилган улкан ёриткичлар, бунинг устига кучли ёмғир остида ўтган баҳсда меҳмонлар томонидан киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал этди.
Coca-Cola Суперлига, 5-турнинг қолдирилган ўйини.
10 май, душанба
ТУРОН – АГМК - 0:1 (0:0)
Яйпан. “Ўзбекистон” стадиони.4096 томошабин.
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Алишер Усмонов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Комилжон Расулов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Шерзод Ражабов
Гол: Шоҳруҳ Гадоев, 69 ( 0:1)
"Турон": Акмал Ортиқов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Аслиддин Тоштемиров, Жасурбек Ҳакимов (Асилбек Қаюмов, 59), Жавоҳир Соҳибов (Давронбек Умиров, 78), Музаффаржон Музаффаров (Жаҳонгир Меҳмонов, 78), Владислав Касминин, Синиша Бабич (Суннатилла Эрматов, 59), Бойонг Ким, Деян Поньевич, Билолхон Тошмирзаев (Абдураҳмон Абдулҳақов, 59).
АГМК: Ботирали Эргашев, Акромжон Комилов, Дилшод Жўраев (Миржамол Қосимов, 89), Сардор Раҳмонов, Бобурбек Йўлдошев, Зафар Полвонов (Александр Касьян, 64), Муродхон Тошматов (Ҳусниддин Ғофуров, 46), Санжар Шоаҳмедов (Санжар Турсунов, 46), Йован Жокич, Дилшодбек Аҳмадалиев, Элвин Фортес (Шоҳруҳ Гадоев, 57)
Огоҳлантиришлар: Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 43, Асилбек Қаюмов, 81, Владислав Касминин 90+2 - Сардор Раҳмонов, 16, Бобурбек Йўлдошев, 54, Шоҳруҳ Гадоев, 90, Александр Касьян, 90+2.