Европа Чемпионлар лигаси, 1/2 финал. "Реал" Мадрид – "Челси" 1:1

Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалидан Мадриднинг "Реал" жамоаси "Челси"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Пулишич 14-дақиқада ҳисобни очганди, аммо 29-дақиқада Бензема.ҳисобни тенглаштирди. Томонар бошқа гол ура олишмади.

Зидан шогирдлари "аристократлар" билан кетма-кет тўртта ўйинда ҳалаба қозона олишмаяпти: 2 та дуранг ва 2 та мағлубият.

Энди барчаси 5 май куни бўладиган жавоб баҳсида маълум бўлади.

Европа Чемпионлар лигаси, 1/2 финал
Биринчи ўйин
Реал Мадрид Испания – Челси Англия 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 14 Пулишич, 1:1 – 29 Бензема.
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Одриосола, 77), Милитао, Начо, Марсело (Асенсио, 77), Каземиро, Кроос, Винисиус Жуниор (Азар, 66), Модрич, Варан, Бензема (Родриго, 90).
Челси – Менди, Аспиликуэта (Джеймс, 66), Рюдигер, Тиаго Силва, Чилуэлл, Маунт, Канте, Пулишич (Зиеш, 66), Жоржиньо, Кристенсен, Вернер (Хавертц, 66).
Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (27), Пулишич (38), Кроос (60), Марсело (65), Варан (78), Одриосола (89).

Ўқилган: 14529
Европа Чемпионлар лигаси Реал Мадрид Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича