Volkswagen бренди Про лига расмий ҳомийсига айланди

Маълумки, машҳур Volkswagen бренди спорт, хусусан футбол оммавийлигини оширишда дунё миқиёсида қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириб келади. Жумладан, Volkswagen 2021 йилнинг ёз ойларида бўлиб ўтадиган EURO2020 — футбол бўйича Европа чемпионати мусобақаларининг расмий ҳомийси саналади. Компания шунингдек, Германия, Россия ва бошқа қатор мамлакатларнинг миллий футбол лигалари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Эндиликда Ўзбекистон бозорига ҳам кириб келаётган Volkswagen бренди юртимизда спорт тарғиботи йўлида йирик лойиҳа бошламоқда. Жумладан, Volkswagen бренди Про лига расмий ҳомийсига айланмоқда.

UzReport Про лиганинг медиа ва тижорат ҳуқуқлари бўйича ҳам Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси билан ҳамкорлик қилишидан хабарингиз бор. Бугун ПФЛ, Volkswagen ҳамда Uzreport TV ўртасида уч томонлама шартнома имзоланди. Эндиликда Про лига тарихда илк бор ўз ҳомийсига эга бўлди.

Имзоланган уч томонлама шартномага кўра дунёга машҳур Volkswagen бренди мамлакатимиз футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшади. Жумладан, Volkswagen Про лигага оид барча трансляциялар, тадбир ва учрашувлар давомидаги тижорий баннерлар, реклама роликлари ҳамда медиа маҳсулотлари орасидан жой эгаллайди.  

Умид қиламизки, Volkswagen билан мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон футболи ривожи йўлидаги яна бир дадил қадам бўла олади.

Ўқилган: 2735
Про лига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича