Профессионал клублар мусобақасида 5 нафаргача футболчини алмаштириш механизми ишга тушади

Давом этаётган Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақаси гуруҳ босқичининг 2-туридан эътиборан иштирокчи клубларга 5 нафаргача футболчини алмаштириш учун рухсат этилади. Бунда клублар 5 нафар футболчини уч имкониятда майдонга туширишлари мумкин. Танаффус вақтида амалга оширилган ўзгариш бундан мустасно. Мазкур қоида кейинроқ Coca-Cola Суперлига, Про лига ва аёллар чемпионати учрашувларига ҳам тадбиқ этилади.

Хабарингиз бор, Республика Махсус комиссияси шу йилнинг 17 апрель куни пандемия сабабли карантин талабларини кучайтирди. Шундан кейин ЎФА Тренерлар кенгаши мазкур масала юзасидан йиғилиш ўтказган бўлиб, 5 нафар футболчини алмаштириш масаласини ўринли деб топган. Эндиликда ЎзПФЛ Ўзбекистон футбол ассоциацияси талабномасидан келиб чиқиб, юқоридаги ўзгариш асосида мусобақаларни давом эттиради.

Ўқилган: 2363
Бошқа хабарлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича