Рикардо Родригес: Швейцария термаси - жумбоқ ("ИнтерФутбол" блоги)

Бу футболчи Қатар-2022 мундиали саралашини ўта муваффақиятли бошлаган Швейцария миллий жамоаси таянчидир. У болгарияликларга қарши кечган сафар учрашувида дебют голи билан муҳим ғалабага тамал тоши қўйди. Ўзининг эътироф этишича, бошқа жамоаларга нисбатан Швейцария термаси ўйинларини олдиндан башорат қилиш жуда қийин. Аслида охирги икки мавсум Родриго Родригес учун анчайин мураккаб кечди. Дейлик, ўтган йили «Милан»дан ПСВга ижара келишуви асосида йўл олган футболчи Нидерландия чемпионатида чакки старт олгани йўқ, аммо кейинчалик пандемия унинг суръатини пасайтириб қўйди. Родригес энди айни пайт «А» серияда ўрнини сақлаб қолиш учун курашишга мажбур бўлаётган «Торино»да тўп сурмоқда. Муҳими, футболчи миллий жамоада муваффақият калити вазифасини адо этмоқда. Цюрихлик ўғлон ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида ҳам асосан миллий жамоаси хусусида фикр юритди.

- Сиз учун қайси позиция яхшироқ: ҳимоячилар триоси вакили ролими ёки анъанавий ҳимоячиники?

- Майдонда ҳар қандай ролни бажаришга тайёрман. Мақтанчоқликдек туюлсада айтаман - мураббий белгилаган ҳар қайси позицияда бемалол ўйнайвераман. Зеро, универсалликни ёқтираман.

- Швейцария миллий жамоаси сафида 70 мартадан кўп майдонга тушган тажрибали ўйинчисиз. Халқаро фаолиятингиз қандай ривожланди?

- Терма жамоа сафига қўшилганимда 18 ёшли йигитча эдим. Ортда қолган вақт давомида анча улғайдим, шунинг баробарида тажриба ҳам тўпладим, албатта. Энди барчаси учун жамоам ва мураббийларга самарали ўйинлар воситасида миннатдорчилик билдиришим шарт.

- Европа чемпионати саралаши Швейцария термасига муаммо туғдирмади. ЖЧ «ғалвир»и­да қайси жиҳат муҳим роль ўйнаши мумкин?

- Албатта, ижобий сифатларимизга таянамиз. Оддий айтганда, рақибни ўз ўйинимизга бўйсундиришимиз керак. Менимча, Швейцария термаси бошқа жамоаларга нисбатан анча сирли. Ҳар ҳолда, яхлит кучмиз ва ўйинимиз муайян футболчининг маҳорати эмас, балки ҳамжиҳат ҳаракатга асосланган.

- Жамоангиз ЖЧ-2022 саралаш босқичи ва Евро-2020ни муваффақиятли ўтказиш учун яна қайси жиҳатларни кучайтириши керак, сизнингча?...


Давоми бор. Ушбу СУҲБАТни тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин...

Ўқилган: 2344
Блоглар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича