Сервер Жепаров шогирдлари Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

2021 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ҳамда 2023 йилги U17 Осиё кубоги саралаш босқичи баҳсларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон U15 терма жамоаси учун Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилмоқда.

Бош мураббий Сервер Жепаров мазкур терма жамоа таркибини шакллантириб олиши учун йиғин бир неча босқичда гуруҳларга бўлинган ҳолда ўтказилиши режа остига олинган.

Дастлабки босқичда мураббийлаш штаби 22 нафар футболчилар билан машғулотлар олиб борди ҳамда улар ўз иқтидори ва салоҳиятини намоён этиши учун ўртоқлик учрашувларида майдонга туширилди.

Ушбу йиғин давомида ўсмирлар терма жамоамиз “Чиғатой” стадионида 4 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Ўртоқлик учрашувлари

U15 Ўзбекистон 6-1 Жиззах ФA U15
U15 Ўзбекистон 4-1 “Локомотив U15”
U15 Ўзбекистон 2-1 “Бунёдкор U15”
U15 Ўзбекистон 2-1 “Aндижон U15”

Ўқилган: 2316
Сервер Жепаров

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича