Питер Хюистра: Ғалабага ҳақлироқ эдик, аммо вазиятлардан фойдаланмадик

"Пахтакор" бош мураббийи "Эйр Форс" билан Чемпионлар Лигаси баҳсидан кейин матбуот анжуманида фикрларини билдирди.

Хюистра: - Хайрли кеч. Менимча, ўйинда ғалабага ҳақли эдик. Биринчи бўлимда имкониятлар юзага келтирдик. Иккинчи бўлимни яхши бошламадик, лекин алмаштиришлардан кейин яна ташаббусга эришдик. Бироқ гол ура олмадик. Биринчи беллашувга нисбатан бугун фаолроқ ўйнадик.

Охирги мўлжални нишонга олишда адашдик. Ўйин бошиданоқ вазиятлар юзага келтирдик. Рақибда эса дарвозага хавфли зарба деярли бўлмади. Биз ҳужумкор футбол кўрсатишга интиламиз. Ҳужум уюштириш ва ўйин назоратида яхшироқ бўлдик. Энди кейинги баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Ўқилган: 3704
Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича