Вазиятлардан фойдаланмаслик очко йўқотишга олиб келди

Чемпионлар Лигаси 2-турида жамоамиз Ироқнинг "Эйр Форс" клуби билан голсиз дурангга имзо чекди.

Аввалги ўйин билан солиштирганда асосий таркибда икки ўзгариш амалга оширилди. Алижонов ўрнида Йўлдошев, Турғунбоев ўрнида Эркинов баҳсни дастлабки дақиқалардан бошлади. Биринчи бўлимда ташаббус тўлиғича жамоамиз тарафида бўлди. 18-дақиқада Чераннинг ажойиб узатмасидан кейин Эркинов рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқиб борди, аммо Ҳожиматнинг зарбасига аниқлик етишмади. Орадан ҳеч қанча ўтмасдан қулай вазиятда Дердийок тўпга етиб кела олмади. Биринчи бўлим охирларида Черан икки ҳолатда қулай имкониятга чиқди, бироқ ҳар икки сафар Рашидовнинг узатмасидан кейин Драган салгина ноаниқ зарбалар йўллади.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки қисмида тўпни кўпроқ назорат қилиш энди ироқликлар тарафига ўтди. Лекин учрашувда Қувватов дарвозаси томон ҳақиқий хавф туғдирган бирорта зарба берилмади. Баҳс сўнггида яна олдинга ташланган "Шерлар" бир неча кескин вазиятларни юзага келтиришди. Бироқ Чераннинг икки зарбаси голга айланмаган бўлса, Йўлдошев ва Муҳиддиновнинг зарбаларини ҳимоячилар қайтаришди.

2-турдан сўнг гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турган "Пахтакор" 20 апрель куни "Шаржа" билан беллашади.

"ЭЙР ФОРС" - "ПАХТАКОР" - 0:0
17 апрель. Шаржа. "Шаржа" стадиони.
Ҳакамлар: Ҳуссайн Абу Яҳё (Ливан), Муҳаммад Салман (Баҳрайн), Абдулла Алроваими (Баҳрайн), Наваф Шукралла (Баҳрайн).
Назоратчи: Ҳолид Носир Хинай (Оман).
Комиссар: Равишанкар Жаяраман (Ҳиндистон).
"Эйр Форс": Фаҳад Толиб, Аҳмад Иброҳим, Майзам Жаббор, Самиҳ Саид, Иброҳим Баеш, Карар Набил (Али Муҳсин, 78), Луай Алани (Ҳаммади Аҳмад, 78), Али Кадҳим, Муҳаммад Али Аббуд (Эҳсон Ҳаддад, 90), Ҳуссайн Жаббор (Шариф Абдулкарим, 67), Мустафо Муҳаммад.
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев (Аъзамов, 90), Анзур Исмоилов, Кримец, Йўлдошев, Аброр Исмоилов (Муҳиддинов, 63), Собирхўжаев, Эркинов, Черан, Рашидов (Темиров, 78), Дердийок (Холматов, 63).
Огоҳлантиришлар: Рашидов, 40. Аброр Исмоилов, 44. Майзам Жаббор, 82.

Ўқилган: 2605
Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича