Биринчи лига: Уч ўйинда уч хил натижа

Бугун ўтказилган учта ўйиндан сўнг Биринчи лиганинг 2-тур ўйинларига якун ясалди. Уч учрашувда уч хил натижа қайд этилди. Ўз майдонида зафар қучиш биргина “Жомбой” жамоасига насиб этди. Улар Уйчининг “Пахтакор-79” жамоасини 2:1 ҳисбида мағлуб этиб, турнир пешқадамлари сафига кўтарилиб олишди.
Меҳмонларнинг ютуғи “Жиззах-Барс” ва “Навбаҳор-Фарм” жамоалари ўйинида кузатилди – наманганликлар майдон эгаларини 3:1 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди.
Битта ўйинда дуранг қайд этилди – “Лочин” – “Ғиждувон” – 1:1.

1-лига. 2-тур
18 апрель, якшанба
ЖОМБОЙ – ПАХТАКОР-79 – 2:1 (0:0)
Жомбой. БЎСМ майдони. 567 томошабин.
Ҳакамлар: Шоҳруҳ Қаюмов, Фарруҳ Аширбоев, Ерлан Нуржанов
Назоратчи: Исхак Ибрагимов
Комиссар: Алишер Файзиев
Голлар: Абдулла Набиев, 60 (1:0), Бердиёр Абдурашидов, 64 (2:0), Санжар Тошпўлатов, 90+3 (2:1)
Огоҳлантиришлар: Фирдавс Абдусалимов, 67, Абдулла Набиев, 69, Жавоҳир Эргашев, 85 – Дилшод Қаюмов, 55, Санжар Тошпўлатов, 62, Бобурмирзо Каримов, 67, Орифжон Юсупов, 70.

ЖИЗЗАХ-БАРС – НАВБАҲОР-ФАРМ – 1:3 (1:0)
Ш.Рашидов тумани. “Марказий” стадион. 183 томошабин
Ҳакамлар: Даврон Акмалов, Муҳаммадали Бахтиёров, Турғун Жумабоев
Назоратчи: Рўзим Давлетмуродов
Комиссар: Владимир Назаров
Голлар: Асилбек Одилов, 42 (1:0), Қодиржон Икромов, 57 (1:1), Диёр Жалолиддинов, 60 (1:2), Нўмонжон Маърупов, 90 (1:3
Огоҳлантиришлар: Йўқ – Аюбхон Жшраев, 70, Жавоҳир Ҳусанов, 90+3.

ЛОЧИН – ҒИЖДУВОН – 1:1 (0:0)
Тошкент. “Чиғатой” стадиони. 30 томошабин.
Ҳакамлар: Сардор Исматуллаев, Хайрулло Норматов, Бехруз Бердибеков
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Жамшид Имомов
Голлар: Абдулазиз Жўраев, 73 (1:0), Дилшод Хушбақов, 90+3 (1:1)
Огоҳлантиришлар: Аббос Пўлатов, 17, Абдулазиз Жўраев, 34 – Шавкат Раҳматов, 19, Суннат Рустамов, 28, Асадулло Полвонов, 32, Махсуджон Маҳмудов, 78, Дилшод Хушбақов, 80.

Ўқилган: 1163
Биринчи лига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича