2018-йил январь ойида “Барселона” трансферлар тарихидаги иккинчи тарихий рекордни амалга оширди. Мавсум оралиғида “Ливерпуль” футболчиси Филиппе Коутиньони 120 млн еврога харид қилди. Бонуслар билан бирга трансфер нархи 135 млн евро бўлади. Худди шу нархни каталонияликлар “Боруссия”дан Усмон Дембелени 2017-йилда харид қилган эди. Одатда, январда қиммат трансфер амалга оширилмайди, лекин “Барселона” таваккалга қўл урди.
Ўша вақтдаги каталонияликлар мураббийи Эрнесто Вальверде Коутиньони ҳар бир ўйинга туширишга мажбур эди. Футболчининг трансфер нархи бунга мажбур этарди. Лекин мураббий жамоа тарихидаги энг қиммат футболчилардан бирига майдонда жой топиб бера олмасди. Иккала томон учун ҳам вазият яхшиланмади, футболчининг йиллик 13,5 млн маоши ҳеч ошмасди. “Барселона” иқтисодий аҳволини яхшилаш учун бразилиялик футболчини ижарага бериб юборишга мажбур бўлди. 2019-йил августда “Бавария” футболчини ижарага олди.
Германиядаги фаолияти ҳам муваффақиятли бўлди деб айта олмаймиз. Ярим ҳимоячи “рекордмайстерлар” сафида бир мавсумда 3 та совринни қўлга киритди, лекин у захира футболчиси бўлиб қолди. Чемпионлар лигасида Коутинё 3 та гол урди ва ундан 2 таси “Барселона” дарвозасига киритилди. Футболчи Германияда қолишни истади, лекин мюнхенликлар каталонияликлар хоҳлаган пулни тўлашни истамади.Натижада Филиппе “Бавария”ни тарк этди.
Коутиньо “Барселона”га қайтди. Бу пайтда каталонияликларда мураббий алмашган эди. Энди Вальверде ўрнини Кике Сетьен эгаллади. Сетьен “кичик сеҳргар” билан бирга ишлашдан мамнун эканини билдирди ва унга етарлича ўйин амалиёти беришни ният қилди. Вальвердедан фарқли равишда Сетьен футболчини майдонда қайси позицияда ўйнатиш кераклигини билар эди. Энди футболчида ўзи орзу қилган жамоада ўз имкониятидан фойдаланиш учун имкон пайдо бўлди. Афсуски, бразилиялик футболчи Каталонияга қайтиши билан Сетьен жамоадан кетган эди. Унинг ўрнини Рональд Куман эгаллади.
Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг