Токио-2020 Олимпиадаси стартига 100 кун қолди!

Бутун спорт жамоатчилигининг эътибори бу йил Япония пойтахтига қаратилиши аниқ. 2021 йилнинг 23 июль санасида кун чиқар юрт пойтахти XXXII ёзги Олимпия ўйинларини қабул қилади. Бугун 1 йилга сурилган мазкур Олимпиада стартига роппа-роса 100 кун қолди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-2821-сон қарорига мувофиқ Миллий Олимпия қўмитаси Туризм ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда бевосита ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши остида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда. Ҳозирда бир қатор спорт турларида вакилларимиз Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини йиғиб келишмоқда.

Насиб қилса, жорий йил бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси Рио-де-Жанейродагидан ҳам юқори натижаларни қайд этиб, юртдошларимизга унутилмас ғалабали онларни тақдим этишади. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда делегациямиз ҳисобида Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун 36 та, Паралимпия ўйинларига эса 16 та йўлланма мавжуд.

Ўқилган: 2195
UFF.uz Спорт Олимпиада

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича